Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси тушди

16:38 | 17.5.22

NestOne ишчилари маош йўқлиги сабаб норозилик уюштиргани айтилди. Мурод Назаров ҳолатга изоҳ берди

15:44 | 17.5.22

Илон Маск Twitter нархи қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди

14:43 | 17.5.22

Алишер Усмоновнинг собиқ топ-менежери Ўзбекистонга катта сармоя киритади

12:44 | 17.5.22

Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми бўлиб ўтади

12:00 | 17.5.22

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида иқтисодий фаоллик юқори бўлди?

11:59 | 17.5.22

Уоррен Баффетнинг компанияси бозорлардаги пасайиш фонида бир нечта компаниялар акцияларини сотиб олди

10:37 | 17.5.22

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга онкология хизматини ривожлантириш учун 80 млн доллар қарз беради

9:15 | 17.5.22

Ўзбекистонда аҳоли томонидан сезилган инфляция пасаювчи динамика кўрсатди

20:08 | 16.5.22

McDonald’s Россиядаги бизнесини сотиши ва мамлакат бозорини тарк этишини эълон қилди

17:24 | 16.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

16:02 | 16.5.22

Ўзбекистон GSP+ Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми сабаб ЕИга экспортни сезиларли оширди

14:40 | 16.5.22

Renault’нинг Россиядаги активлари давлат мулкига айланади

13:18 | 16.5.22

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан парранда гўшти импорт қилади? Хитой рўйхатда йўқ

12:13 | 16.5.22

TikTok 10 ёшли қиз челленж сабаб вафот этганидан сўнг судга тортилди

10:34 | 16.5.22

Дунёнинг энг йирик нефть компанияси даромадини 80 фоиздан кўпроққа оширди

9:12 | 16.5.22

Рейтинг. Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар

21:48 | 15.5.22

Алишер Усмоновнинг Германиядаги учта вилласи мусодара қилиниши мумкин

19:04 | 15.5.22

Telegram’да янги функциялар, Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси ҳамда 400 нафарга кўпайган миллиардерлар — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’да янги функциялар, Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси ҳамда 400 нафарга кўпайган миллиардерлар — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (27 декабрь–2 январь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’да янги функциялар

Telegram’нинг 2021 йилдаги 12-янгиланишида реакциялар, хабарларни таржима қилиш, мавзулаштирилган QR-кодлар, яширин матн функциялари пайдо бўлди.

Реакциялар

«Telegram анимацияли ва интерактив эможиларни [функциялар таркибига] қўшган биринчи илова бўлди. Бу фойдаланувчиларга чатларда ўзларини ифода этишнинг тенгсиз усулларини тақдим этади. Энди айрим эможилардан ҳеч қандай хабар юбормасдан фикрни тез ифодалаш учун реакциялар сифатида фойдаланиш мумкин», дейилади хабарда.

Тезкор реакциясини юбориш учун хабарни икки марта босиш, бошқа реакциялар танлаш учун эса бир марта босиш етарли бўлади. Ҳар бир реакция ўзининг уникал анимацияси билан бирга акс этади.

«Бирламчи реакциянгизни бошқа эможига алмаштиришингиз мумкин. Андроид: Чат созламалари > Тезкор реакциялар. iOS: Стикерлар ва эможи > Тезкор реакциялар», дейилади хабарда.

Реакциялар шахсий чатларда ҳар доим ёқилган бўлади. Гуруҳ ва каналларда админлар реакцияларни ёқиш ёки ёқмасликни ва чатда қайси реакция эможиси чиқишини қарор қилади.

Гуруҳ ва каналлар админлари реакцияларни чат профилида ёқиши мумкин: Таҳрирлаш > Реакциялар. Яна бошқа фикр-мулоҳаза вариантлари учун канал фикрлари ва мослашувчан созламаларга эга сўровномаларни синаб кўринг.

Яширин матнлар

«Кино янгиликларини муддатидан олдин ошкор этилишидан хавфсирамасдан муҳокама қилиш учун ёзилган хабарнинг бир қисмини танлашингиз ва ‘яширин’ форматлашни татбиқ қилишингиз мумкин. Бунда матннинг танланган қисми чатда, шунингдек, чатлар рўйхати ва билдиришномаларда беркитилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, яширин матнни кўриш учун шунчаки унинг устига босиш керак.

Хабарларни таржима қилиш

Бутун дунё бўйлаб ярим миллиарддан ортиқ инсон Telegram’дан нафақат танишлари билан мулоқот қилиш учун, балки оммавий гуруҳларда суҳбатлашиш ва турли тиллардаги каналлардан янгиликларни олиш учун ҳам фойдаланади. Энди илова ичида исталган хабарни бошқа тилга таржима қилиш мумкин.

«Созламалар > тиллар рукнида таржима функцияси ёқилса, хабар танлаганда амаллар меньюсида мос таржима тугмаси қўшилади. Сиз яхши биладиган исталган тилни истисно қилишингиз ҳам мумкин. Бунда ушбу хабарлар учун таржима қилиш тугмаси беркитилади», дейилади хабарда.

Таржима функциясидан Telegram ишлайдиган барча Андроид қурилмаларида фойдаланиш мумкин, лекин Apple қурилмалари учун iOS 15+ талаб қилинади. Мавжуд тиллар рўйхати телефоннинг операцион тизимига боғлиқ.

Мавзулаштирилган QR-кодлар

«Оммавий фойдаланувчи номига эга исталган гуруҳлар, каналлар ва ботлар учун ҳам QR-кодларни яратиш мумкин. Масалан, кимгадир севимли блог ёки фан клубингизни тезда кўрсатишингиз мумкин. Ўз фойдаланувчи номингиз учун QR-кодни созламалар орқали олиш мумкин», дейилади хабарда.

QR-кодларни тезда яратиш учун фойдаланувчи профили ёки чатдаги оммавий ҳавола ёнидаги янги QR-код белгисини босиш ва мос келувчи ранглар ва нақшларни танлаш керак. Шундан кейин QR-кодни чоп этиш, пост қилиш ёки бошқа иловаларга улашиш мумкин.

macOS учун янгиланган меньюлар

масОС учун Telegram’да ўнг тугмани босиш орқали чиқариладиган барча меньюлар янгиланди — меньюнинг ҳар бир банди учун яхшиланган навигация ва ананимация белгилар қўшилди.

Янги интерактив эможилар

Қайд этилишича, Telegram дизайнерлари платформага эможиларнинг янги интерактив версияларини киритган.

«Чатларда уларнинг исталганини юборинг, кейин сиз ва суҳбатдошингиз учун унинг эффектини ишга тушириш учун эможи устига босинг. Ақл бовар қилмас йил учун барчага раҳмат. 2022 йил янада ёрқинроқ бўлади», дейилади хабарда.

Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси

Яқин келажакда кассир томонидан Uzcard ва Humo карталари учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди — савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, 27 декабрь куни Uzcard ва Humo тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этган. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

Хабарга кўра, тўлов тизимларининг ҳамкорлиги бозор эҳтиёжларини янада фаолроқ аниқлаш ва зарур ечимларни тақдим этиш имконини беради. Терминал ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши учун уни янгилаш керак. Яқин вақт ичида банкларга бундай янгилашни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилади.

Интеграция меморандуми доирасида Uzcard ва Humo қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни давом эттиради:

  • карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо шохобчаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • технологияларни такомиллаштириш ва нақд пульсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш инфратузилмасини кенгайтириш;
  • тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

400 нафарга кўпайган миллиардерлар

Дунёда 2021 йил миллиардерлар сони 400 нафарга кўпайди.

Forbes нашрининг маълум қилишича, 17 декабрь ҳолатига кўра, дунёда 14 триллион доллар бойликка эга 2600 нафар миллиардер бор. Аёллар орасида 2021 йилнинг энг бой миллиардери казино магнат Шелдон Адельсоннинг беваси Мириам Адельсон бўлди. У ўзининг капиталининг катта қисмини ташкил этувчи Las Vegas Sands’даги улушини мерос қилиб олди, экспертлар уни 27,1 миллиард долларга баҳоламоқда.

Қўшиқчи, мода магнатига айланган Рианна Fenty Beauty косметика брендидаги 50 фоиз улуши туфайли 1,7 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бадавлат мусиқачи аёлга айланди. У ўзининг туғилган жойи Барбадосда биринчи миллиардер бўлди ва расман «миллий қаҳрамон» деб эълон қилинди.

Миллиардерлар рўйхатига янги қўшилганларнинг кўпчилиги Хитойдан. У ерда 160 га яқин янги миллиардер пайдо бўлган.  Иккинчи ўринда 100 га яқин янги бойлар пайдо бўлган АҚШ турибди. Шунингдек, Ҳиндистон ва Германиядан 20 дан ортиқ, Швециядан эса 12 нафар миллиардер рўйхатга қўшилган. 2021 йил 3 та мамлакатда илк миллиардерлар пайдо бўлди.

Хусусан, энг бойлар рўйхатига ветеринария товарлари, юк ташиш, кўчмас мулк ва футбол соҳасида империя яратган, қиймати 4,2 миллиард долларга тенг давлат компанияларини хусусийлаштирган болгариялик ака-ука миллиардерлар Кирилл ва Георгий Домушиевлар ҳам бор.

Эстониядан миллиардерлар рўйхатига июль ойида Лондон фонд биржасида кўрсатилган Wise тўлов хизмати асосчилари Кристо Кяерманн ва Таавет Хинрикус ҳам киритилган.

Дуровнинг рақобатчисига жавоби

Signal мессенжери асосчиси Мокси Марлинспайк Telegram жамоаси барча фойдаланувчиларнинг маълумотларини булутда очиқ форматда сақлашини айтди ва шу билан Дуровнинг мессенжерини ишончсизликда айблади. Ўз навбатида, Павел Дуров бунга муносабат билдирди.

«Telegram сизнинг барча контактларингиз, гуруҳларингиз, медиа ва сиз юборган ёки қабул қилган ҳар бир хабарни ўз серверларида очиқ матн кўринишида сақлайди», — дейди Signal мессенжери асосчиси Мокси Марлинспайк.

Унга кўра, Telegram шифрлаш тизимидан фойдаланмайди ва унинг ҳар қандай ходими фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига бемалол кира олади.

Мокси Марлинспайк Telegram фойдаланувчиларига мессенжерда тест ўтказишни таклиф қилган.

«Telegram’ни ўчириб ташланг ва янги телефонда ўша рақам билан янги аккаунт очинг. Сиз баҳам кўрган барча хабарларни, барча гуруҳларингизни дарҳол кўрасиз. Қанақасига? Буларнинг барчаси уларнинг серверларида, оддий матн кўринишида турибди», — дейди Марлинспайк.

Унинг фикрича, Facebook мессенжери ва WhatsApp Telegram’дан ишончлироқ.

Telegram асосчиси Павел Дуров бунга жавобан унинг жамоаси «фойдаланувчиларнинг махфийлигини сақлаш бўйича берган ваъдасига содиқ қолаётганини» ва WhatsApp каби Америка иловалари шифрлаш ҳақидаги даъволарга қарамай, маълумотларни учинчи шахсларга реал вақтда узатаётганини айтган.

Дуров ўз постида АҚШнинг Федерал қидирув бюроси(ФҚБ) ҳисоботи ва The Rolling Stone терговига таянган. Унда айтилишича, WhatsApp ва iMessage ФҚБга реал вақт режимида фойдаланувчилар маълумотларини суд қарорисиз «кўп ҳолларда» тақдим этган.

Telegram асосчисининг ёзишича, бошқа мессенжерларнинг дастурчилари Америка расмийларининг буйруғига кўра, разведка хизматлари смартфонларни бузиши ва фойдаланувчилар ҳақида шахсий маълумотларни олиши учун фойдаланадиган иловаларга «махфий кириш эшиклари»ни ўрнатмоқда.

«Anom, Signal каби баъзи иловалар бошиданоқ давлат идоралари томонидан молиялаштирилди», — дейди Дуров.

Telegram асосчиси, шунингдек, америкалик рақобатчиларининг норози кайфияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

«Америкалик рақобатчиларимиз маркетингга катта сармоя киритганига қарамай (Telegram ҳеч қачон маркетингга инвестиция қилишга мажбур бўлмаган) Telegram каби ўсишга эриша олмаганидан норози эканликларини эшитдим. Аммо биз билан солиштириш учун улар биринчи навбатда ўз ҳаракатларининг маркетинг даъволарига мос келишига ишонч ҳосил қилишлари керак. Унгача, афсуски, маълумотларнинг сизиб чиқиши ва уларнинг иловаларидаги хавфсизлик муаммолари муқаррар бўлиб қолади», — дейди Дуров.

Tesla’ни портлатган финляндиялик ҳайдовчи

Финляндиялик Туомас Катайнен 22,6 минг долларга Tesla Model S автомобилини таъмирлатмаслик учун уни портлатиб юборди.

Маълум бўлишича, Туомас Катайнен 2013 йилда ишлаб чиқарилган Tesla’ни таъмирлаш учун устахонага борган. У ерда электромобилни тузатишнинг ягона йўли аккумуляторни алмаштириш эканлиги маълум бўлган.

Скрин: YouTube/Pommijätkät

Аккумуляторни алмаштириш эса тахминан 22,6 минг долларга тушиши ҳисоб қилинган. Tesla Model S русумидаги эски электромобилнинг нархи эса 30 минг доллар туради. Шундан сўнг электромобиль эгаси уни портлатиб юборишга қарор қилган ва шу иш билан шуғулланувчи блогерга мурожаат қилган.

Ўз навбатида, блогер Pommijätkät Tesla’га 30 килограмм портловчи моддани боғлаб, бўш карьерда уни портлатиб юборган. Бундан ташқари, ҳайдовчи ўриндиғига Илон Маск кўринишидаги қўғирчоқ ҳам ўрнатилган эди. Катайнен эса портлашни томоша қилиб завқ олганини таъкидлаган.

Дунёдаги энг йирик эркин савдо ҳудуди

2022 йил январь ойидан бошлаб 15 та давлат ўртасида энг йирик савдо битими кучга кирди.

Маълум қилинишича, ушбу шартнома сайёрадаги ҳар учинчи одамнинг даромади ўсишини ваъда қилади, шунингдек, глобаллашув тарафдорларига АҚШ ва Хитойнинг протекционизми, коронавирус пандемияси билан ажралиб турган бир неча оғир йиллардан кейин глобал савдо ва ҳамкорликни жонлантиришга «умид беради».

Минтақавий кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик (RCEP) келишуви Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари, шунингдек Австралия, Япония ва Жанубий Кореяни бирлаштирган.

RCEP’га асос солиш тўғрисидаги шартнома 2020 йил 15 ноябрда имзоланган. Унинг кучга кириши қарийб 2,2 миллиард истеъмолчига эга ва ялпи ички маҳсулоти 28 триллион долларга тенг бўлган дунёдаги энг йирик эркин савдо ҳудудини яратади, бу жами жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 32 фоизидан ортиғини ташкил этади.

«АҚШ ва Европа Иттифоқидан кейин дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт ҳисобланган Хитой ҳеч қачон кўп томонлама савдо битимларини имзоламаган», дейилади хабарда.

Шартнома иштирокчи давлатлар ўртасидаги савдо тарифларининг 90 фоиздан кўпроғини йўқ қилишга қаратилган бўлиб, WSJ томонидан сўралган иқтисодчилар буни Осиё-Тинч океани минтақасида савдонинг ривожланиши учун муҳим янгилик, бироқ Қўшма Штатлар учун хавф қўнғироғи деб атаган.

Asia Society Policy Institute таҳлилий маркази вице-президенти Уэнди Катлернинг таъкидлашича, гап янги қоидалар ва стандартларни биргаликда ишлаб чиқишга ҳаракат қиладиган давлатлар гуруҳи ҳақида кетяпти. Қўшма Штатлар эса бошқа йўналишда ҳаракат қилмоқда.

Бир қатор таҳлилчиларнинг фикрича, ҳамкорлик Хитойга Осиё-Тинч океани минтақасида Америка манфаатларига зарар етказадиган савдо қоидаларини ўрнатишда қўлга келади.

Айбловларга жавоб қайтарган Маск

Европа космик агентлиги (ЕКА) раҳбари Жозеф Ашбахер Илон Маскнинг Starlink компанияси минглаб сунъий йўлдошларни учириш орқали коинотдаги рақобатни чекламоқда, деб ҳисоблайди.

Ўз навбатида, миллиардер айбловларни рад этди ва сунъий йўлдош учирилишини ердаги ҳаракатга қиёслайди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Маскнинг сўзларига кўра, коинотда ўн миллиардлаб сунъий йўлдошлар учун жой бор. Шу сабабли, бир неча минг Starlink сунъий йўлдошлари коинотдаги рақобатни ҳеч қандай тарзда чекламайди.

Жозеф Ашбахернинг фикрича, Маск «янги космик иқтисодиётда ҳукмронлик қилишга» ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, космос частоталар ва орбитал слотлар нуқтаи назаридан анча чекланган жойга айланади. Шунинг учун Ашбахер саноатда ўз қоидаларини ўрнатадиган Starlink’нинг ҳукмронлигига қарши курашишга ундамоқда.

Илон Маск ЕКА раҳбарининг сўзларига қуйидагича жавоб берган:

«Космос жуда катта ва сунъий йўлдошлар эса жуда кичик. Бу биз бошқаларни бирон-бир тарзда самарали равишда чеклайдиган вазият эмас. Биз ҳеч кимга ҳеч нарсани тақиқлаганимиз йўқ ва тақиқламаймиз ҳам».

Тадбиркор сунъий йўлдошларни Ердаги автомобиллар ҳаракати билан ҳам қиёслади:

«Бир-икки минг сунъий йўлдош арзимас нарса. Бу Ер юзида худди бир неча минг машина бор бўлгани каби».

Мутахассислар эса Маскнинг таққослаш бўйича фикрларига қўшилмаган. Уларнинг сўзларига кўра, сунъий йўлдошлар йўлдаги автомобилларга қараганда анча кўпроқ жой талаб қилади, жумладан, тўқнашувларнинг олдини олиш учун траекторияларни ҳисоблашга кўпроқ ҳудуд керак бўлади.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси тушди
Молия 16:38 | 17.5.22
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси тушди
NestOne ишчилари маош йўқлиги сабаб норозилик уюштиргани айтилди. Мурод Назаров ҳолатга изоҳ берди
Бизнес 15:44 | 17.5.22
NestOne ишчилари маош йўқлиги сабаб норозилик уюштиргани айтилди. Мурод Назаров ҳолатга изоҳ берди
Илон Маск Twitter нархи қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди
Миллиардерлар 14:43 | 17.5.22
Илон Маск Twitter нархи қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди
Алишер Усмоновнинг собиқ топ-менежери Ўзбекистонга катта сармоя киритади
Бизнес 12:44 | 17.5.22
Алишер Усмоновнинг собиқ топ-менежери Ўзбекистонга катта сармоя киритади
Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми бўлиб ўтади
Бизнес 12:00 | 17.5.22
Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида иқтисодий фаоллик юқори бўлди?
Иқтисодиёт 11:59 | 17.5.22
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида иқтисодий фаоллик юқори бўлди?