Тошкент—Урганч авиарейслари икки баробарга оширилади
Шунингдек, Хоразмда тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган

Тошкент-Урганч авия рейслари амалдагидан 2 борабар оширилади. Бу ҳақда Урганч шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 17 декабрь куни Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умрзақов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар билан бир қаторда вилоятни инфратузилмасини янада яхшилаш, транспорт логистикасини ривожлантириш ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, Хоразмда туристик салоҳияти, аҳолини кундалик эҳтиёжлари ҳамда темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларни жадаллаштириш мақсадида Жалоладдин Мангуберди тезюрар электр поездини йўлга қўйишни тезлаштириш ҳамда Тошкент-Урганч йўналишида кунига 2 та эмас 4 та самолёт қатновини йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берди.






