Тошкентнинг ҳар бир туманида «Инновация ва технология маркази» ташкил этилади
Марказлар ҳокимликлар биноларидан жой эгаллайди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида «Инновация ва технология марказлари» фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, «Инновация ва технология марказлари»ни ташкил этиш бўйича тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
«Инновация ва технология марказлари» фаолиятини самарали ташкил этиш учун регламент ва «услубий қўлланмалар» ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Шунингдек, туман ҳокимликлари биноларида «Инновация ва технология маркази» учун махсус хоналар ажратилади ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур компьютер техникаси, алоқа воситалари, интернет ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланади.
Аввалроқ Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилгани хабар қилинганди.






