Toyota ноябрь ойида автомобиль ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди
Ноябрь ойида ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга ошган

Япониянинг Toyota Motor Corp ноябрь ойида автомобиль ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Kyodo News хабар берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга ошди. Ўтган ойда 833 104 дона автомобиль ишлаб чиқарилган.
Toyota ўзининг хорижий корхоналарида ишлаб чиқаришни 3,8 фоизга – 566,93 мингтагача оширди. Жумладан, Шимолий Америкада у 5,9 фоизга ўсди, Хитойда эса эҳтиёт қисмлар тақчиллиги туфайли 11,1 фоизга камайди. Япония заводларида ишлаб чиқариш 3,3 фоизга камайди ва 266 174 та автомобилни ташкил этди.
Ноябрь ойида Toyota’нинг дунёда савдоси 2,9 фоизга ошиб, 796 484 дона автомобилга етди. Чет элда автомобиллар савдоси 4,4 фоизга ўсиб, 686 499 минг донани ташкил этди. Шу жумладан, Шимолий Америка бозорида савдо 11, Хитойда эса 18,4 фоизга камайган.
Ноябрь ойида компаниянинг ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ўсиши кетма-кет тўртинчи ойда қайд этилди.






