Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:10 · 28.02.2022

Урушни қоралаган Тиньков, Россия ва Украинани «яраштираётган» Абрамович ва санкциялар қуршовидаги Усмонов — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Урушни қоралаган Тиньков, Россия ва Украинани «яраштираётган» Абрамович ва санкциялар қуршовидаги Усмонов — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 28 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун дунё ахборот майдонида жаҳон ҳамжамиятининг Россияга қарши чекловлари ҳақидаги янгиликлар билан ёдда қолди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қулаётган рубль

Халқаро савдоларда рубль курси тарихий энг паст даражага тушиб, доллар ва еврога нисбатан ўз қийматининг 30 фоиздан ортиғини йўқотди.

Халқаро платформаларда 28 февраль куни тонгда доллар курси ўзининг энг юқори чўққисида 117 рублдан, евро курси 132 рублдан ошган. Москвадаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 120-153 рублгача бўлган курсда сотилмоқда. Ўтган ҳафта якунлар бўйча доллар 83 рубль, евро 93 рублдан сотилганди.

Графика: РБК
Котировкаларнинг ўсиши Европа Иттифоқининг Россия банкига қарши санкциялари эълон қилинганидан кейин содир бўлди: Европа Иттифоқи Кенгаши Марказий банкнинг валюта захиралари билан ҳар қандай операцияларни тақиқлади.

Санкциялар қуршовидаги Усмонов

Европа Иттифоқи Москванинг Украинага бостириб киришига қарши санкцияларни янада кучайтириш мақсадида Россиянинг баъзи бой инсонлари, шунингдек, юқори мартабали давлат компаниялари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан санкциялар қўллашни муҳокама қилмоқда.

Маълум қилинишича, Европа ҳукуматлари томонидан тасдиқланмаган рўйхатга ҳали АҚШ санкциялари таъсирига тушмаган бир неча миллиардерлар киради. Булар пўлат магнати Алишер Усмонов (молиявий ҳолати — 20 миллиарддан ортиқ), Alfa Group эгалари Михаил Фридман (молиявий ҳолати — 11 миллиард доллар) ва Пётр Авен, шунингдек, йирик пўлат компаниясини бошқарадиган Алексей Мордашов.

Шунингдек, санкциялар Президент Владимир Путиннинг узоқ йиллик матбуот котиби Дмитрий Песковга, Европа Иттифоқи ҳужжатларида дезинформация тарқатишда айбланган бир қатор давлат ОАВ вакилларига ҳам жорий этилиши мумкин. Маълумотларга қараганда, таклиф этилаётган рўйхатга виолончель чалувчи ва Путиннинг азалий дўсти Сергей Ролдугин киритилган.

Европа Иттифоқи етакчи давлат компаниялари раҳбарларини, шунингдек, сўнгги йилларда кўпчилиги АҚШ санкцияларига учраган ҳарбий ва хавфсизлик ходимларини қидирмоқда. Таклиф этилаётган рўйхатга «Роснефт» бош ижрочи директори Игор Сечин ва «Транснефт» бош директори Николай Токарев кирган.

«Ипак йўли» банки «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатди

Техник сабабларга кўра «Ипак йўли» банки орқали Unistream пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилиш ҳамда «Сбербанк Онлайн» орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилиш вақтинча тўхтатилди.

«Ҳурматли мижозлар! Техник сабабларга кўра ‘Ипак Йўли’ банки орқали Unistream пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилиш вақтинча тўхтатилди.

Офис банкларида Western Union, MoneyGram va ‘Золотая Корона’ тизимлари одатдагидек тартибда фаолият кўрсатмоқда», дейилади хабарда.

Шунингдек, «Сбербанк Онлайн» орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилиш ҳам вақтинча тўхтатилган.

«Хизматлар қайта тикланиши ҳақида қўшимча хабар берамиз. Тўғри тушунасиз деган умиддамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ HamkorBank санкция остида қолган «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатгани хабар қилинганди.

Россия асосий ставкани кескин кўтарди

Марказий банкнинг депозитлар бўйича фоиз ставкалари даражасини ва кредитлар қийматини белгиловчи асосий ставкасининг қиймати режадан ташқари икки баравардан кўпроққа — 9,5 фоиздан 20 фоизга ошди. Бу Россия тарихидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир.

Қайд этилишича, Россия банки директорлар кенгаши 2022 йил 28 февралдан асосий ставкани йиллик 9,5 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилган. Марказий банкнинг ушбу қарори Россия иқтисодиёти учун ташқи шароитдаги кардинал ўзгаришлар билан изоҳланган.

Марказий банкнинг тушунтиришича, асосий ставканинг кескин ошиши Россия банкларидаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг бир хил даражада жиддий ўсишига олиб келади, бу эса омонатчиларга «девалвация ва инфляция хавфи ортиши» учун компенсация бериши керак.

«Бу молиявий ва нархлар барқарорлигини сақлашга, фуқароларнинг жамғармаларини қадрсизланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради», — дейилади Марказий банк хабарида.

Регулятор навбатдан ташқари йиғилиш чоғида, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти ва Россиянинг йирик банклари ҳамда Марказий банкига қарши санкциялар жорий этилиши туфайли бозорлардаги инқироз фонида шундай қарор қабул қилган.

Давлат қарзи

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 26,3 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 26,3 миллиард доллар қарздан давлат ташқи қарзи — 23,6 миллиард доллар, давлат ички қарзи — 2,7 миллиард доллар. Ушбу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,0 фоизни ташкил этади.

Инфографика: Молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон республикасининг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада ҳисобланади.

Инфографика: Молия вазирлиги

Тахкидланишича, давлат қарзини мақроиқтисодий барқарор даражада сақлаш ва уни самарали бошқариш юзасидан амалга оширилаётган чоралар ҳамда миллий иқтисодиётнинг юқори суръатлари билан ўсишининг таъминланиши натижасида 2021 йил давомида давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиши кузатилган. 

Россия ва Украинани «яраштираётган» Абрамович

Исроилнинг The Jerusalem Post нашри Абрамовичнинг Киев илтимосига биноан Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда ёрдам бераётгани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, тадбиркор Украина илтимосига кўра учрашув бўлиб ўтаётган Беларусга кетган.

«Роман Абрамовичга Украина томони тинч йўл билан келишувга эришишда ёрдам сўраб мурожаат қилганини ва шундан бери у ёрдам беришга ҳаракат қилганини тасдиқлай оламан. Нима ҳақида гапираётганимизни ҳисобга олсак, нима учун биз вазиятни ҳам, унинг иштироки ҳақида ҳам изоҳ бермаганимизни тушуниб олишингизни илтимос қиламиз», — деган тадбиркорнинг вакили нашрга.

Миллиардернинг вакили Абрамовичнинг Беларусда экани ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.

Урушни қоралаган Тиньков

Миллиардер Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқинини қоралади. Бу ҳақда у Instagram’даги постида маълум қилди.

«Мен ўзим, деярли икки марта ҳаётнинг нариги томонида бўлганимда, сўнгги 2 йил ичида унинг қанчалик нозик эканига амин бўлдим! Ва у биз эга бўлган ягона нарса! Ҳозир Украинада ҳар куни бегуноҳ одамлар ўлмоқда, буни ақлга сиғдириб ва қабул қилиб бўлмайди!», — деб ёзган Тиньков.

Скрин: Instagram / @olegtinkov

Унинг таъкидлашича, давлатлар пулни ҳарбий ҳаракатларга эмас, балки одамларни даволаш ва илмий тадқиқотларга сарфлашлари керак. Тиньков постига ўз оиласи билан тушган суратини жойлаган.

Миллиардернинг қўшимча қилишича, Тиньковлар оиласи фонди қон саратони билан касалланган одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш билан шуғулланади: у асбоб-ускуналар сотиб олади, тиббиёт ходимларини ўқитади ва трансплантация марказларини қуришга ёрдам беради.

Олдиндаги кун омадли ва тинч келсин. Урушлар фақатгина киноларда бўлсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда