UzAuto Motors 4 та автомобиль хариди бўйича аризалар қабул қилишни тўхтатди
UzAuto Motors аризалар тўхтатилишини логистика муаммолари ва бутун бўйлаб яримўтказгичларни беришдаги узилишлар билан боғлаган.

UzAuto Motors 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
UzAuto Motors аризалар тўхтатилишини логистика муаммолари ва бутун бўйлаб яримўтказгичларни беришдаги узилишлар билан боғлаган.
«Ҳаммамизга маълумки, логистика муаммолари портлар ва темир йўлларда (контейнерлар 6 ойгача кечикади), шунингдек, бутун бўйлаб яримўтказгичларни етказиб беришдаги узилишлар дунё глобал автомобиль саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келди.
Афсуски, бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас. Кеча-ю кундуз ишлаб чиқаришга қарамай, дилерларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва компания ходимларининг фидокорона меҳнатига қарамай, автосалонларда навбатлар тобора ортиб бормоқда.
UzAuto Motors жамоаси октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида шартнома мажбуриятларини сифат жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Аммо ҳар сафар компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб чиқара олди ва деярли нормал иш ритмига қайтди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундай шароитда компаниянинг янги аризалар қабул қилишни тўхтатишдан бошқа бир йўл мавжуд эмас.
«Бундай шароитда компаниянинг бошқа бир йўл мавжуд эмас, бир қатор бошқа глобал автомобиль ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олишга, вақтинча, 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча куч ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратиш.
Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди. Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларимиздан чин дилдан узр сўраймиз», дейилади баёнотда.
UzAuto Motors атрофида муҳокамалар давом этмоқда. Компания Chevrolet Lacetti ва Chevrolet Labo автомобилини 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида кутаётган харидорларга мурожаат қилиб, етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилишини маълум қилганди.
Шунингдек, UzAuto Motors компанияси 20 ноябрь санасида Chevrolet Captiva-5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот берганди. Компания Chevrolet Captiva-5 автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини қайтариши ва компенсацияни амалга оширишини маълум қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет тушумларидаги улуши прогноз қилинганди. Қолаверса, UzAuto Motors 2020 йил божхона тўловидан деярли 2 баравар кам солиқ тўлагани маълум бўлди.






