Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 23.01.2022

UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари, АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани ва 200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари, АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани ва 200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (17 январь–23 январь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари

UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонаси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатди.

Маълум қилинишича, микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасини ҳам четлаб ўтмаган.

Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвейерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилган – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш.  

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади. 

«Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди», дейилади хабарда.

Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилган:

1. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш.

«Хоҳишга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз», дейилади хабарда.

2. Автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг автомобилни қайта жиҳозлаш.

АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани

Yelp халқаро тавсиянома хизмати асли ўзбекистонлик Шейн Шамансуровнинг ресторанини АҚШнинг энг яхши 10 та овқатланиш шохобчаси қаторига киритди.

Маълум қилинишича, Шамансуровнинг муассасаси OSH Restaurant & Gril деб номланган ва у ерда ўзбек ҳамда Яқин Шарқ таомлари тайёрланади. Энг машҳур таомлардан бири паловдир. Шунингдек, мижозлар қўй гўштидан тайёрланган манти, кабоб ва гумусни кўпинча мақташади.

Фото: «oshrestaurantandgrill.com»

Ресторан 2020 йил охирида очилган. Шамансуровнинг айтишича, ресторанни дунёни COVID-19 пандемияси қамраб олмаганида ишга тушириш тўғрироқ бўлар эди.

«Кўп мижозлар бизга ресторан очиш учун энг ёмон вақтни танлаганимизни айтарди», — дейди Шамансуров Channel5 сайтига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, у 42 йилдан бери ресторан соҳасида ишлаган отасининг ишини давом эттирмоқда. OSH Restaurant & Grill’га ташриф буюрганларнинг 90 фоизи илгари ўзбек таомларини татиб кўрмаган ва уларнинг аксарияти доимий мижозларга айланган.

Yelp рейтингига Қўшма Штатлардаги 100 та энг яхши ресторанлар киритилган. Уларнинг орасида Michelin ва James Beard томонидан тақдирланганлар бор.

«Бу ерда бутун оилам яшайди. Мен уларга қўнғироқ қилдим, тўққизинчи ўринни олганимизни айтдим. Улар шаҳар бўйичами деб сўради. Мен эса бутун Америкада дедим», — дейди Шамансуров.

200 минг сўмлик банкнот чиқариш режаси

Ўзбекистонда 2024 йил 200 минг сўмлик банкнотлар чиқариш режалаштирилган.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовнинг таъкидлашича, нақд пул муомаласини ташкил қилишда маълум бир қонуниятлар бор. Бу қонуниятлар асосида мамлакатда шаклланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб, банкларнинг банкнота структураси белгиланади. 

«Биз шундан келиб чиққан ҳолда келгусида 200 минг сўмлик банкнотни ҳам чиқаришни режалаштирганмиз.  Бу билан биргаликда муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш  жараёнини амалга оширяпмиз», — дейди у.

Раиснинг айтишича, 2017 йил 50 минг сўмлик банкноталар чиқарилганида муомаладаги нақд пуллар сони аҳоли жон бошига 489 тага тўғри келган.

Сотилган «Малика» ва «Белдирсой оромгоҳи»

«Малика» бозори ва «Белдирсой оромгоҳи»даги давлат улуши сотилди.

Тегишли хусусийлаштириш дастурига кўра, No’kis vinozavodi устав капиталидаги 51,0 фоиз улушни хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси мазкур жамият устав капиталидаги акция пакетини Qarataw sawda bazasi’га 17,5 миллиард сўм харид қиймати ҳамда 3,4 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилгани тўғрисида баёнот берган.

Шунингдек, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланган.

Қайд этилишича, «Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда Quadro IH DMCC (БАА) компанияси 164,0 милилард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 миллион доллардан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан сотилган.

Шунингдек, «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда Premium Prime Service МЧЖ 125,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилган.

Бундан ташқари, «Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда Ulkan Mulk МЧЖ 107,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 августдаги фармони талабларига кўра, «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар Дирекция билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳокимларга ҳайфсан берган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 январь куни давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинган.

Давлат раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлаган.

Шунингдек, жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинган.

Хабарга кўра, вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди. Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинган.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун «Ўзагросервис» жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилган.

Ўзбекистонда талаб юқори бўлган касблар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га меҳнат бозорида кадрларга талаб бўйича материал тақдим этди.

Маълум қилинишича, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказган.

Қайд этилишича, касблар бўйича концентрация коэффициентига кўра, бўш иш ўринлари сони шифокор, фармацевт, ҳамшира, ўқитувчи, банк ходими, туризм соҳаси ходими, қурувчи, муҳандис ва технолог каби касблар бўйича тақдим этилган резюмелар сонидан анча кўп.

Таҳлил натижаларига кўра, меҳнат бозорида юқори малакали ўқитувчи, шифокор, тиббиёт ходимлари, дастурчи, технолог ва техник каби мутахассисларга талаб юқори бўлиб турибди.

Таъкидланишича, давлат муассасаларида бўш иш ўринларининг 55 фоизидан ортиғида иш қидирувчилардан олий маълумот талаб қилинади. Бу кўрсаткич йирик корхоналарда 60 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Ўзбекистонни мисол қилган Дуров

Россия Марказий банки томонидан таклиф қилинган криптовалюталарни тақиқлаш IT-мутахассисларининг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келади ва юқори технологияли иқтисодиётнинг қатор тармоқларини йўқ қилади. Бу ҳақда Telegram раҳбари Павел Дуров ўз каналида ёзмоқда. 

«Ҳеч бир ривожланган давлат криптовалюталарни тақиқламайди. Сабаби: бундай тақиқ муқаррар равишда блокчейн технологияларининг ривожланишини секинлаштиради. Ушбу технологиялар молиядан тортиб санъатгача бўлган кўплаб инсон фаолиятининг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади», — деб ёзади Дуров.

Унга кўра, ҳисоблаш бирликлари сифатида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тақсимланган регистрларга асосланган ечимлар ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги эскирган марказлашган молия тизимларини алмаштирмоқда.

«Россиянинг Украинадан тортиб Ўзбекистонгача бўлган қўшнилари ривожланган давлатлардан кейин блокчейн соҳасида илғор қонунларни қабул қилмоқда. Бу давлатлар технологик ва иқтисодий тараққиётдан четда қолишни истамайди», — деб ёзади Дуров.

Миллиардернинг ёзишича, Россия бугунги кунда блокчейн саноатида юқори малакали мутахассислар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Ўйланган тартиб мамлакатга халқаро молия тизимидаги кучлар тақсимотини мувозанатлаш ва янги иқтисодиётнинг асосий иштирокчиларидан бирига айланиш имконини беради.

Ҳар қандай молиявий орган томонидан криптовалюталар муомаласини тартибга солиш истаги билдирилиши табиийдир. 

«Бундай тақиқ виждонсиз ўйинчиларни тўхтатиб қўйиши даргумон, лекин бу соҳадаги қонуний рус лойиҳаларига чек қўяди», — деб ёзади миллиардер.

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда