«Яндекс» нон ишлаб чиқаришни бошлади
Кунига 4 мингтагача маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

«Яндекс.Лавка» хизмати Москвада тахминан 170 квадрат метрлик майдонда нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Яндекс» бошланишига кунига 4 мингтагача маҳсулот ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Келажакда эса ишлаб чиқариш қуввати кунига 20 минг донагача кенгайтирилади.
«Яндекс.Лавка» фойдаланувчилари бир неча турдаги багет, cиабатта, круассан, қаймоқли нонга буюртма беришлари мумкин бўлади. Келгусида ассортиментни 30 та маҳсулот турига кенгайтириш режалаштирилган. Барча маҳсулотлар ўз савдо белгиси (СТМ) остида ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда бундай маҳсулотлар фақат Москванинг айрим туманларида мавжуд, келажакда «Яндекс.Лавка» ишлаётган барча шаҳарларда нон етказиб беришни ташкил этиш режалаштирилган.
Аввалроқ «Яндекс» асосчиси компания акцияларини сотмасликка рози бўлгани хабар қилинганди.






