Ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаган «Ўзкомназорат» бошлиғи ишдан олинди
Бу ҳақда бош вазир ахборот хизмати Kommers.uz’га хабар берди

«Ўзкомназорат бошлиғи Ғолибшер Зияев ишдан олинди. Бу ҳақда бош вазир ахборот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош вазиринг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилган. Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.
Аввалроқ «Ўзкомназорат» Telegram мессенжери ҳамда YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаб қўйилганди. Улардан айримлари Ўзбекистонда VPN’сиз ишламаётганди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хабардор бўлганидан сўнг мамлакатда 3 ноябрь куни фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар қайта ишлай бошлади.






