1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда
Бундан 28 йил олдин — 1994 йил 1 июль куни сўм Ўзбекистон пул бирлиги сифатида муомалага киритилганди. Kommers.uz миллий валютанинг барча купюралари ва уларнинг дизайнлари ҳақида маълумот беради.
Сўм — Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси UZS. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги 1994 йил 16 июндаги фармони билан 1994 йилнинг 1 июлидан республика ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага чиқарилган.
2022 йил Ўзбекистон сўми 28 ёшга тўлди. Қуйида 1992 йилдан 1999 йилгача бўлган вақт давомида Ўзбекистон миллий валютаси банкноталарида бўлган ўзгаришлар ҳақида сўз боради.
1992-1994–йиллардаги сўм-купонлар
Барча купюраларнинг олд томонида Ўзбекистон герби, орқа томонида Самарқанд Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси тасвири туширилган. Банкнот рақамлари банкнотнинг олд томонида Ўзбекистон гербининг остида жойлашган.
1993 йил 15 ноябрда муомалага киритилган, 1994 йил 1 августда муомаладан чиқарилган. Бу сериядаги банкнотлар Англияда Harrison & Sons Ltd босмахонасида чоп этилган.
1 сўмлик купон. Асосий ранглари: кўк, кулранг.
3 сўмлик купон. Асосий ранглари яшил.
5 сўмлик купон. Ўлчами: 120×61. Асосий ранги: сийоҳранг. Сув белигиси: гулли нақш.
10 сўмлик купон. Асосий ранги: қизил.
25 сўмлик купон. Асосий ранги: фируза.
50 сўмлик купон. Асосий ранги: пушти.
100 сўмлик купон. Асосий ранглари: қора, мовий.
200 сўмлик купон. Асосий ранглари: бинафша ранг.
500 сўмлик купон. Ўлчами: 144×69. Асосий ранги: тўқ сариқ. Сув белгиси: пахта.
1000 сўмлик купон. Асосий ранги: жигарранг.
5000 сўмлик купон. Асосий ранги: кўк.
10 000 сўмлик купон. Асосий ранги: қирмизи.
1994-1999–йилларда ишлаб чиқарилган сўм банкноталари ҳақида сўз боради.
1 сўмлик банкнот. Асосий ранги: яшил, пушти. Банкнотнинг орт томонида Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги давлат академик катта тeaтри акс этган.
3 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: қизил, яшил. Банкнотнинг орт томонида Бухоро шаҳрида жойлашган Чашмаи Айюб акс этган.
5 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: кўк, қизил. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Алишер Навоий монументи акс этган.
10 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: бинафша, кўк. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Гўри Амир акс этган.
25 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: кўк, зарғалдоқ. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Шоҳизинда акс этган.
50 сўмлик банкнот. Асосий ранглари:жигарранг, зарғалдоқ. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Регистон ансамбли акс этган.
100 сўмлик банкнот. Асосий ранги: бинафша. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройи акс этган.
200 сўмлик банкнот. Асосий ранги: яшил. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Шердор мадрасаси акс этган.
500 сўмлик банкнот. Асосий ранги: қизил. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Амир Темур монументи акс этган.
1000 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: бинафша, жигарранг. Орт томонида Темурийлар тарихи давлат музейи акс эттирилган.
5 минг сўмлик банкнот. 2013 йилдан чиқарила бошлаган. Орт томонида Олий Мажлис биноси акс эттирилган.
10 минг сўмлик банкнот. 2017 йилдан чиқарила бошлаган. Орт томонида Олий Мажлис Сенатининг собиқ биноси акс эттирилган.
50 минг сўмлик банкнот. 2017 йилдан чиқарила бошлаган. Орт томонида Тошкентдаги халқаро анжуманлар саройи акс эттирилган.
100 минг сўмлик банкнот. 2019 йилдан чиқарила бошлаган. Олд тарафда Мирзо Улуғбек ҳайкали, орқа тарафда Мирзо Улуғбек расадхонаси акс эттирилган.
2021 йилда чиқарилган янги намунадаги банкнотлар
2 минг сўмлик банкнот. Олд тарафда Бухоро арки, орқа тарафда Варахша саройи харобаларидан топилган VIII асрга оид деворий безак, қадимий Пойкенд шаҳри харобалари ва милоддан аввалги III мингйилликка оид идишлар тасвирланган.
5 минг сўмлик банкнот. Олд томони чап қисмида 1619−1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги Шердор мадрасаси, орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган Афросиёб археология ёдгорлиги тасвирланган.
10 минг сўмлик банкнот. Банкнот олд томони чап қисмида 1551−1575 йилларда Тошкент шаҳрида қурилган Кўкалдош меъморий ёдгорлиги, орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик — Шоштепа археология ёдгорлиги тасвирланган.
20 минг сўмлик банкнот. Олд тарафда Қўйқирилганқалъа, орқа тарафда Жонбос қалъа, милоддан аввалги VII-III асрларга оид сопол идиш ва милоддан аввалги I асрга оид туя кўринишидаги артефакт тасвирлаган.
50 минг сўмлик банкнот. Олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси, орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – «Фаёзтепа археология ёдгорлиги» тасвирланган.
Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган «Ичан қалъа» тарихий музейи, орқа томонида III-IV асрларга тегишли бўлган қадимий Хоразм давлатининг пойтахти вазифасини бажарган қалъа – «Ангкақалъа археология ёдгорлиги» тасвирланган.