2022 йил охиригача Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 4,5 млнга етади
Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов айтишича, 2022 йил якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони 4,5 млнга етади. Бу эса 2021 йилга қараганда икки ярим баробар кўпдир

2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сони 4,5 миллионга етади. Бу туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга асосланиб, TASS хабар берди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилга нисбатан қарийб икки ярим баробар кўпдир. 2021 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрганлар сони 1,8 миллиондан ошган.
«2022 йил бошида экспертлар мамлакатга 2 млн.га яқин хорижий сайёҳ келишини тахмин қилишган бўлса, бугунги кунда 4,5 млн хорижий сайёҳ келишини маълум қилиш мумкин», деди Абдуҳакимов.
Абдуҳакимовнинг айтишича, хорижий сайёҳларнинг ҳар бири Ўзбекистонда бўлишлари учун ўртача ҳисобда 305 доллар қолдиради. 2021 йили бу кўрсаткич бир ярим баробар кам бўлган.






