2022 йилда энг кўп электромобиль сотган компания номи маълум бўлди
Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган BYD компанияси савдо ҳажми сезиларли даражада ошириб, Tesla'ни ортда қолдирди. Компания 2022 йилнинг дастлабки уч чорагида жаҳон бозорида сотилган янги енгил ва тижорий машиналар жами сони 56,8 миллион донани ташкил этди

Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган BYD компанияси савдо ҳажми сезиларли даражада ошганини кўрсатди. Бу ҳақда «Focus2move» хабар берди.
Маълум қилинишича, компания 2022 йилда савдо хажмини 165 фоизга оширишга муваффақ бўлди, Натижада жаҳон автомобилсозлари орасида 13-ўринни эгаллаш имконини берди. Ушбу компани савдо хажми бўйича Tesla’ни ҳам ортда қолдирди.
BYD электромобиллардан ташқари, гибрид машиналар ҳам ишлаб чиқаради. Бироқ хитойликларнинг бу борадаги кўрсаткичлари маълум қилинмаган.
2022 йилнинг дастлабки уч чорагида жаҳон бозорида сотилган янги енгил ва тижорий машиналар жами сони 56,8 миллион донани ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 5,2 фоизга камайди.
Жаҳон бозорида биринчи ўринни биринчи 9 ойда бутун дунё бўйлаб жами 7,4 миллион автомобил сотган Япониянинг Тоyota компанияси эгаллаб турибди. Иккинчи ўринни 5,8 миллион дона кўрсаткич билан Volkswagen Group жой олган.
Рўйхатнинг қолган қисмида қуйидаги компаниялар жой эгаллади
3-ўрин: Hyundai – 4,9 млн машина
4-ўрин: Stellantis – 4,8 млн
5-ўрин: Renault-Nissan – 4,75 млн
6-ўрин: General Motors – 4,2 млн
7-ўрин: Honda – 2,8 млн
8-ўрин: Ford – 2,6 млн
9-ўрин: Suzuki – 2.1 млн
10-ўрин: BMW – 1,7 млн






