2022 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаси 6 млрд долларга етди
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаси 36 фоизга ошиб, 6 млрд долларга етди. Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг 9 ойида 6 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди. Товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 6 миллиард долларни ташкил этиб, 36 фоизга ўсган. Бу МДҲ давлатлари орасида учинчи натижадир, дейилади хабарда.
«2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошиб, 73 миллиард долларни, Қозоғистон билан 20 миллиард долларни (ўсиш 9 фоизга) ва Ўзбекистон – 6 миллиард долларга етди (ўсиш 36 фоиз)», — деди у.






