Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бориб кўрди

Кон-металлургия комбинатининг мис ресурслари 45 миллион тоннани ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги фабрикада руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация бинолари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чиқинди хўжалиги ва бошқа объектлар бўлади. Иш жараёни замонавий ускуналар ёрдамида бошқарилади. Бу инсон омилини камайтириб, маҳсулот сифати ва иш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, комбинатнинг JORC кодекси бўйича баҳоланган мис ресурслари 45 миллион тоннани, олтин ресурслари эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Бунга асосланиб, 2030 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 515 минг тоннага, олтинни 52 тоннага, кумушни 343 тоннага олиб чиқиш бўйича концепция тайёрланган. Бунинг эвазига комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Ташриф давомида комбинатни трансформация қилиш доирасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, операцион самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланган.

«Энг асосийси, келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак», — деган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш билан параллел равишда 4-фабрикани ҳам лойиҳалаштириш муҳимлигини таъкидлаган. Бунинг натижасида рудани қайта ишлаш ҳажми 160 миллион тоннага етиб, 3 мартага кўпайиши мумкин.

Қайд этилишича, мисни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 76 миллион долларлик 22 та лойиҳа шакллантирилган. Шунингдек, Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Яримўтказгичлар ва электроника кластерини ташкил этишга келишилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари шу борадаги ишларни жадаллаштириб, электр техникаси, энергетика, автомобиль саноати учун талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берган. Бундан ташқари, шу ерда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлган.

«Комбинатни, албатта, зўр қиламиз. Лекин аввало одамлар рози бўлиши керак. Уйи яхши, суви чучук, электри ўчмайдиган, иши даромадли бўлиши лозим. Бунинг учун маҳаллада қандай муаммолар борлигини, уларни ҳал қилиб, одамларга шароит яратиш учун нима кераклигини сизлар айтишингиз зарур. Шунинг учун очиқ мулоқот қилсак, фойдали бўлади», — деган Шавкат Мирзиёев.

Ҳоким ёрдамчилари ўзлари масъул бўлган маҳаллада ишсизликни камайтириш, тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш, ёшларни спортга жалб этиш бўйича режаларини сўзлаб берган. Президент уларга ишонч билдириб, таклифларини қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги «Ёшлик-1» конини кўздан кечиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев янги қурилган Геология фанлари университетига боргани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади