Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 0:18 · 23.12.2021

«Олтин Ҳумо» миллий киномукофотининг тантаналари маросими бўлиб ўтди

Тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди.

«Олтин Ҳумо» миллий киномукофотининг тантаналари маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий «Олтин Ҳумо» миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Аввал киноюлдузлар ва ижодкорлар анънавий қизил йўлакчадан ўтди. 

Тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Сўнгра, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, барчани байрам шукуҳи билан муборакбод этди. 

Тадбир давомида ўтганлар ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ўзбек киносининг дарғалари тадбир давомида яна бир бор эсланиб, сўнгра тадбир давомида МДҲ давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар таништирилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров кинодаги фаолиятини ёдга олиб, «Темир хотин» фильмидаги саунтреки билан меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Санъатдан бахтини топганлар» номли қўшиғини ижро этди. 

«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

  • Энг яхши ҳужжатли фильм «Халқ жасорати», режиссёр Али Ҳамроев;
  • энг яхши анимацион фильм фильм «Автосаргузаштлар 4», режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
  • энг яхши комьпютер графикаси — «Ибрат» фильми учун Дилшод Латифхўжаев;
  • энг яхши кино бастакори — «Рангсиз тушлар» фильми учун Убайдулла Каримов;
  • энг яхши монтаж иши — «Тенгиз» фильми учун Хуршид Алихўжаев;
  • энг яхши грим рассоми — «Илҳақ» фильми Зилола Собирова;
  • энг яхши либос бўйича рассом иши — «Илҳақ» фильми Зуҳра Ғаниева;
  • энг яхши рассом иши — «Қўқон шамоли» фильми учун Исобек Эгамбердиев;
  • энг яхши овоз режиссёри — «Илҳақ» фильми Анвар Файзуллаев;
  • энг яхши сценарий — «Рангсиз тушлар» фильми учун Умид Ҳамдамов;
  • энг яхши операторлик иши — «Илҳақ» фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов;
  • энг яхши режиссёрлик иши — «Рангсиз тушлар» фильми учун Аюб Шаҳобиддиннов;
  • энг яхши аёл роли — «Илҳак» фильми учун Дилором Каримова;
  • энг яхши эркак роли — «Ибрат» фильми учун Карим Мирҳодиев;
  • томошабин меҳрини қозонган фильм — «Қор ёғмоқда, оппоқ қор», режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов;
  • йилнинг энг яхши фильми — «Илҳақ», фильми режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.

«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотига хорижий меҳмонлар, ижодкорлар, мутахассислар, блогерлар ва ёшлар ташриф буюрди.

Маълумот учун, 23 декабрь куни режиссёр Азамат Аҳроровнинг «Лолагулим» кинокартинасининг илк катта премьераси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди