Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Ўзбекистонда этил спирти ишлаб чиқаришда давлат монополияси бекор қилинди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича фармони имзоланди.

Ўзбекистонда этил спирти ишлаб чиқаришда давлат монополияси бекор қилинди
Фото: «dnr-life.ru»

Ўзбекистонда этил спирти ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат монополияси тугатилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент томонидан 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармон имзоланган.

Ушбу ҳужжат билан бир қатор ўзгартиришлар киритилган. Биринчидан, Президентнинг 2017 йил 17 январдаги фармонига киритилган ўзгартиришга кўра, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга шахслар доираси кенгайтирилган.

Хусусан, бундай қарор Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан ҳам қабул қилиниши белгиланган. Иккинчидан, Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги фармонининг 3-бандидан истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш давлат монополияси ўрнатилиши тўғрисидаги хатбошиси чиқариб ташланган.

Учинчидан, Президентнинг 2018 йил 24 ноябрдаги фармонининг 6-бандига ўзгартириш киритиш билан инвестиция ва бошқарув компанияларининг фаолият юритиш тартиби ҳамда муайян имтиёзлар бериш тартибини белгилаган бандларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилган. Илгари бу муддат 2022 йил 1 январгача белгиланган эди.

Тўртинчидан, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларининг харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «ноль» харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи бекор қилинган.

Қайд этилишича, ушбу ўзгартиришлар Президентнинг 2010 йил 28 июлдаги фармонига киритилган. Шунингдек, бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йил 27 декабрдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 та фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш режалаштирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда монополияларнинг мутлақ ҳуқуқлари босқичма-босқич бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади