Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Evergrande ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди

Hengchi 5’нинг масофа захираси бир қувватланишда тахминан 700 километрга етади.

Evergrande ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди
Фото: Hengchi 5

Хитойнинг Evergrande кўчмас мулк гиганти ўзининг биринчи электромобили Hengchi 5’ни конвейердан чиқарди. Бу ҳақда Business Insider Weibo компаниясининг микроблогига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, электромобиль ишлаб чиқариш белгиланган муддатдан 12 кун олдин якунланган. Бу Evergrande New Energy Vehicle Group учун муҳим босқичдир.

«Агар Hengchi 5 автомобиллари яхши сотилса, бу бизнесни сақлаб қолиш учун бир неча ойлик саъй-ҳаракатлардан кейин Evergrande учун умид чироғи бўлади. Бу Evergrande томонидан молиялаштириш инқирозини енгиш учун қилинган муҳим қадам эди», — дейди Suolei консалтинг компаниясининг катта менежери Эрик Хань.

Evergrande электромобилларнинг бир нечта моделларини тақдим этган, бироқ ҳозирча фақат Hengchi 5 серияли ишлаб чиқаришга кирган. Унинг масофа захираси бир қувватланишда тахминан 700 километрга етади. Электромобилнинг нархи 31,4 минг долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, Хитой электр транспорт воситалари учун дунёдаги энг йирик бозор ҳисобланади. Бу борада Evergrande Tesla билан, шунингдек, BYD, Nio, Xpeng ва Li Auto каби кўплаб етакчи маҳаллий брендлар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Evergrande ўзининг биринчи автомобилларини 2022 йилда чиқаришини айтганди. Ушбу янгиликлар фонида ишлаб чиқувчининг бир қисми бўлган China Evergrande New Energy Vehicle Group акциялари 10 фоиздан кўпроққа кўтарилган, бироқ кейинчалик 6 фоизга тушган.

Evergrande компаниясининг электр автомобиллари бўйича амбициялари 300 миллиард долларлик қарзни енгиш борасидаги саъй-ҳаракатлар фонида пайдо бўлган. Хитой ҳукумати аллақачон компанияни қайта қуриш жараёнига аралашган.

Аввалроқ Evergrande асосчиси компания қарзларини тўлаш учун 1,1 миллиард долларлик активларини сотгани хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади