Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Renault, Nissan ва Mitsubishi электромобиль саноатига 23 млрд доллар сармоя киритади

Компаниялар аллақачон ўз маҳсулотларини электрлаштириш учун 11,3 миллиард доллар сарфлаган.

Renault, Nissan ва Mitsubishi электромобиль саноатига 23 млрд доллар сармоя киритади
Фото: «gurutrade.com»

Renault, Nissan ва Mitsubishi компаниялари қўшма электромобиль ишлаб чиқаришга сармояларни уч баробар оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Франция-Япония иттифоқи янги рақобатчиларнинг босимига ва талабнинг электр транспорт воситаларига ўзгаришига дуч келгани сабабли ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилмоқда. 2025 йилга бориб компаниялар ихчам электромобилларни бензинли автомобиллар каби арзонга чиқаришни мақсад қилган.

Хабарга кўра, 27 январь куни ҳар учала автомобиль ишлаб чиқарувчиси келаси беш йил ичида электромобиль ишлаб чиқаришга 23 миллиард доллар сармоя киритиш режаларини эълон қилиши кутилмоқда. 2030 йилгача қўшма корхона 30 дан ортиқ янги аккумуляторли электр транспорт воситаларини жорий қилиши керак. Компаниялар аллақачон ўз маҳсулотларини электрлаштириш учун 11,3 миллиард доллар сарфлаган.

Nissan матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортган. Renault ва Mitsubishi ҳам сўровга жавоб бермаган.

Альянс аллақачон электромобиллар учун тўртта платформани ишлаб чиққан. Улардан бири асосида Nissan’дан Ariya ва Renault’дан Megane моделлари ишлаб чиқилган. Яна бошқа платформа асосида Nissan, унинг хитойлик ҳамкори Dongfeng ва Renault компанияларининг Dacia бренди электромобиллари ишлайди.

Қолган иккита платформа эса Японияда «кей-кар» деб аталадиган шаҳар автомобиллари ва енгил тижорат автомобиллари учун платформалардир.

Таъкидланишича, ўн йилликнинг ўрталарига келиб, компаниялар Renault томонидан ишлаб чиқилган бешинчи ихчам электромобиль платформасини ишга туширмоқчи.

Шунингдек, альянс Франция, Буюк Британия, Хитой ва Японияда 2030 йилгача жами 220 гигаватт/соат аккумулятор қуввати ишлаб чиқариш қувватига биргаликда сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Lamborghini электромобиль ишлаб чиқаришга ўтиш учун рекорд сумма ажратгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш рағбатлантирилиши ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади