Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 20:00 · 24.01.2022

Алишер Усмоновга қарашли компания «Оҳангаронцэмент» заводини сотиб олди

2021 йилда «Оҳангаронцэмент» қуруқ усулда йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга линиясини ишга туширди.

Алишер Усмоновга қарашли компания «Оҳангаронцэмент» заводини сотиб олди
Фото: Sputnik

Россиянинг Akkermann Cement ширкати шўба корхонаси Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» цемент заводининг 98,6 фоиз улушига эга бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Akkermann Cement бренди остида бирлашган компаниялар гуруҳи тадбиркор Алишер Усмоновга қарашли Россиянинг кўп тармоқли USM холдинги таркибига киради.

2021 йилда Akkermann Cement 4 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарган. Компаниянинг асосий активлари Новотроицк ва Горнозаводскдаги цемент заводлари бўлиб, энди уларга «Оҳангаронцэмент» ҳам қўшилди.

2021 йил охирида «Оҳангаронцэмент» қуруқ усулда йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга линиясини ишга туширди.

«Янги линия технологлар ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлардан юқори малака ҳамда ишлаб чиқариш тажрибасини талаб қилади. Akkermann Cement бундай замонавий линияларни самарали бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибага эга», дейилади компания хабарида.

Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко «Оҳангаронцэмент»га сармоя киритилиши, «Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг кичик ватани бўлмиш ушбу давлатни ривожлантиришга қаратилганини» таъкидлади.

«Бу ерда олинадиган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда биз катта салоҳиятни кўряпмиз. Аҳоли сони ортиб бораётгани, юқори сифатли янги уй-жойларга бўлган талаб, келажакда — ипотека кредитлаш орқали истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш, буларнинг барчаси цемент истеъмолининг ўсишига хизмат қилади», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда цемент бозори қувват профицити ҳамда халқаро (Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги юқори рақобат фазасига ўтган.

«Россиядаги цемент бозори 2015 йилдан бери ортиқча қувват босқичида эди. Бундай шароитда Akkermann Cement яхши натижалар кўрсатиб, ишлаб чиқариш ва сотишни самарали ташкил этиш бўйича тажриба тўплади, бу Ўзбекистонда қўлланилади», — дейди Антон Селявко.

Битим Газпромбанк томонидан молиялаштирилган ҳолда амалга оширилди.

Бунга қадар Кипрнинг Lamanka Enterprises Limited ҳамда Буюк Британиянинг Виржиния оролларидаги Giacinttar Limited компаниялари «Оҳангаронцэмент» заводидаги улушлари сотувга чиқарилганини маълум қилган эди. Акциялар пакети 1,88 триллион сўмга баҳоланган.

Маълумот учун, USM — металлургия ва тоғ-кон саноати, телекоммуникация ва технология соҳаларидаги активларга эгалик қилувчи ва уларни бошқарадиган Россиянинг холдинг компанияси. Гуруҳ активларига «Металлоинвест», «МегаФон» ва «Удоканская медь» каби етакчи саноат компаниялари киради.

USM «Илғор технологияларни ривожлантириш маркази» (CRPT) акциядори ҳисобланади. USM Россияда рўйхатдан ўтган. Холдингнинг асосий акциядорлари Алишер Усмонов, Владимир Скоч, Варвара Скоч, Фарҳод Мошири ва Иван Стрешинский ҳисобланади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди