Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқариш 3 баравар оширилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича Президент фармони имзоланди.

Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқариш 3 баравар оширилади
Фото: Sputnik

Ўзбекистонда 2026 йилгача дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баравар оширилади. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2026 йилгача ички бозорни дори воситалари билан таъминлаш даражасини натурал ҳажмда 80 фоизга етказмоқчи. Бу бўйича Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолаган.

Мазкур ҳужжат фармацевтика саноатида келгуси 5 йилга мўлжалланган мақсадли инвестиция лойиҳалари дастурини тасдиқлайди. Шу вақт ичида дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баравар ошириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 февралдан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75 фоизи Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади. Бунинг учун улар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш керак бўлади.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган янги фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш чекланмаган муддатга амалга оширилади. Аввал берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалар, уларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмасдан 15 кун муддатда амал қилиши муддатсиз бўлган гувоҳномаларга алмаштириб берилади.

Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб маҳаллийлаштирилган фармацевтика маҳсулотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатли харид қилиш механизми жорий этилмоқда. Бунинг учун 3 йилга махсус шартнома тузилади.

Кафолатланган харидлар учун етказиб берувчилар очиқ тендер орқали танланади. Ушбу танловлар Ўзбекистонда илгари ишлаб чиқарилмаган ва маҳаллийлаштиришга мўлжалланган дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббиёт техникалари рўйхати доирасида ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, фармацевтика саноатида бир қатор чекловлар бекор қилинган:

  • донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ;
  • дори воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов;
  • таркиби бир хил бўлган дори воситаларини бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқаришга чекловлар бекор қилинади.

Таъкидланишича, 1 апрелдан бошлаб фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларни зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаш муддатлари 2024 йил 1 январгача узайтирилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида ваколатли ташкилот томонидан расмийлаштирилган «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)»га эга маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини ва «ISO:13485» сертификатига эга ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган тиббий буюм ва тиббий техникани мажбурий сертификатлаштириш тартиби бекор қилинади.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларига фақат сертификатланган етказиб берувчилар рухсат этилади. Бунда:

  • «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)»га мувофиқ;
  • тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришни ташкил этган ташкилотлар — «ISO:13485» стандартлари асосида;
  • «Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)» стандартларини жорий этган улгуржи савдо ташкилотлари қатнашишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, GMP стандартлари бўйича фаолият юритувчи фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилувчилар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

  • экспорт билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача (автомобиль транспортида экспорт умумий қийматининг 5 фоизигача, темир йўл орқали 7 фоизигача) қоплаш учун субсидиялар;
  • айланма маблағларни тўлдириш учун айланма кредитлар — 1 йилгача бўлган муддатга, 4 фоизли ставка билан, 3 млн долларгача.

Шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар божхона тўловларидан озод қилинади:

  • дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари;
  • технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати чекланмаслиги хабар қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди