Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 9:30 · 01.02.2022

Дунё бўйича энг кўп автомобиль сотган компания номи маълум бўлди

Компаниянинг глобал сотувлари 2020 йилга нисбатан 10,1 фоизга ошди.

Дунё бўйича энг кўп автомобиль сотган компания номи маълум бўлди
Фото: «firstpost.com»

Toyota 2021 йил дунё бўйича энг кўп автомобиль сотган компания бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилинишича, Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2021 йилдаги автомобиль савдоси бўйича ҳисоботини эълон қилган. Унга кўра, компаниянинг 2021 йилги савдоси 10,5 миллион донани ташкил этган.

Шу тариқа компания автомобиль савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни сақлаб қолган. Германиянинг Volkswagen компанияси 8,9 миллион дона маҳсулот билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Toyota компаниясининг йиллик ҳисоботида айтилишича, 2021 йили COVID-19 пандемиясининг салбий таъсири 2020 йилга нисбатан камроқ бўлган. Натижада, бутун дунё бўйлаб Toyota Motor моделларининг сотуви 10,5 миллион донани ташкил этган, бу 2020 йилга нисбатан 10,1 фоизга кўп.

Японияда Toyota савдоси 2,1 миллион, Япониядан ташқарида — 8,4 миллион автомобилни ташкил этган. Toyota Motor ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми 10 миллион автомобилни ташкил этган, бу 2020 йилга нисбатан 9,4 фоизга кўпдир. Шундай қилиб, Toyota жаҳон автомобиль бозорида ўз етакчилигини сақлаб қолган, компания бу ўринга бир қанча вақт танаффусдан сўнг 2020 йил охирида қайтиб келганди.

Фақат Германиянинг Volkswagen концерни 2021 йилда глобал сотувлар ҳажми бўйича Toyota билан рақобатлаша олган. Бироқ, компания ҳисоботидан сўнг, бунинг эҳтимоли камайган: чипларни етказиб бериш билан боғлиқ давом этаётган муаммолар туфайли VW глобал сотуви 10 йиллик энг паст даражага тушиб, 8,9 миллион автомобилни ташкил этган.

Ўз навбатида, Toyota чип танқислиги таъсирини сезиларли даражада юмшатишга муваффақ бўлган, гарчи у декабрь ойида компонентлар етказиб беришдаги узилишлар ва яримўтказгичларнинг етарли даражада таъминланмаганлигининг салбий таъсири туфайли глобал жўнатмалар камайганини эътироф этган.

Япония компанияси, шунингдек, таъминот билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолаётгани, шу сабабдан ушбу салбий таъсирни минималлаштириш учун ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, 2021 йилда Renault-Nissan-Mitsubishi альянси 7,8 миллион автомобиль билан глобал автомобиль савдоси бўйича учинчи ўринни эгаллаган.

Toyota 2008 йилда биринчи марта сотувлар бўйича дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлиб, тахминан 70 йил давомида етакчилик қилиб келган Америка концерни General Motors’ни биринчи ўриндан сиқиб чиқарганди. 2008 йилдан 2018 йилгача Toyota биринчи ўринни эгаллаб, 2011 йилда фақат бир марта GM’га ютқазган. Бироқ, 2018 йил натижаларига кўра, Volkswagen дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланган. Компания бунга Хитойдаги фаол сиёсати туфайли эришган.

Аввалроқ Toyota Япониядаги деярли барча заводларида ишлаб чиқаришни тўхтатгани хабар қилинганди. Шунингдек, Toyota Tacoma пикапининг янги версиясини тақдим этгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди