Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 19:31 · 31.01.2022

Автомобиль бозори таҳлили: 2021 йил Ўзбекистонда қандай тенденция кузатилди?

Ишлаб чиқариш камайиб, экспорт ҳажми ошди.

Автомобиль бозори таҳлили: 2021 йил Ўзбекистонда қандай тенденция кузатилди?
Фото: Autostrada

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлиллари шуни кўрсатдики, 2021 йил Ўзбекистон автомобиль бозорида савдо ҳажми 2020 йилга нисбатан 12,5 фоизга ўсди.

Маълум бўлишича, 2021 йилда республика бўйича 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган бўлиб, бу 2020 йилги кўрсаткич — 614,9 мингтага нисбатан 12,5 фоизга кўпдир.

2021 йилда олди-сотди қилинган автотранспорт воситаларининг 28,1 фоизи янги, енгил автомобиллар ҳисобланади. Шундан 13,6 мингтаси ёки 7 фоизи чет элда ишлаб чиқарилган.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган глобал микрочип танқислиги туфайли 2021 йил январь-ноябрь ойлари 12-20 минг дона янги енгил автомобиль етказиб берилган бўлса, декабрь ойига келиб ушбу кўрсаткич 27,2 минггача етган.

Инфографика: Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши индекси

Машина олди-сотдиси бўйича ҳудудлар кесимида йиллик энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (30,9 фоиз), Сурхондарё (29,4 фоиз), Наманган (27,9 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрига (19,9 фоиз) тўғри келган. Навоий (9,7 фоиз), Сирдарё (9,4 фоиз), Тошкент (3,2 фоизга) вилоятларида эса автомобиллар хариди камайган.

Республикада 2021 йил чет элда ишлаб чиқарилган янги, енгил автомобиллар савдоси ошиб борди. Йилнинг биринчи ярмида 4,7 минг дона енгил автомобиллар сотилган бўлса, иккинчи ярим йилликда савдо ҳажми 8,9 мингга (1,9 баробар кўп) етди.

Инфографика: 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси улуши

Чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида (58,4 фоизи) сотилган. Чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг сотилиши бўйича кейинги ўринларни Фарғона (12,4 фоиз), Тошкент (7 фоиз) ва Самарқанд (4,7 фоиз) вилоятлари эгаллади. Энг кам олди-сотди операциялари Сурхондарё (0,5 фоиз) ва Сирдарё (0,7 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда 2021 йил 236 минг 667 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилги кўрсаткич — 280 минг 080 донага қараганда 43 минг 413 тага камдир.

Шундай бўлса-да, мамлакатда автомобиль экспорти 2021 йилда ортди. Ўзбекистон хорижга 281,8 миллион долларга тенг бўлган 28 минг 952 та автомобиль сотган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 10 минг 401 тага ошган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди