Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 21:36 · 01.02.2022

Электромобиллар зарарли газларни камайтириш ўрнига кўпайтириб юбормайдими?

«Яшил» автотранспорт ҳақиқатан ҳам карбонат ангидриди эмиссиясини камайтира оладими?

Электромобиллар зарарли газларни камайтириш ўрнига кўпайтириб юбормайдими?
Фото: «senatinform.ru»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди. Мутахассислар ёнилғида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари ҳавога чиқараётган карбонат ангидрид миқдорини ҳисоблаб чиқди ва уни мазкур транспорт воситалари электр энергиясида ҳаракатлангандаги ҳолат билан солиштирди.

Электр транспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ажралиб чиқувчи карбонат ангидрид миқдори нолга тенг бўлгани билан, электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҳосил бўлувчи углерод диоксидини назардан четда қолдирмаслик лозим. Хусусан, электр энергияси кўмирдан олинганда атмосферага жуда кўп миқдорда карбонат ангидрид ажралади. Шундай экан, «яшил» деб аталувчи электромобиллар зарарли газларни камайтириш ўрнига аксинча, кўпайтириб юбормайдими?

Республика ҳудудида бензин ва дизель ёнилғиси асосида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари томонидан атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид миқдорини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказилди ва 2020 йилда бундай автотранспорт воситалари чиқарган зарарли газлар эмиссияси 7,69 миллион тоннага тенг бўлганини ҳисоблаб чиқилди, шунингдек, мазкур транспорт воситалари электр энергияси воситасида ҳаракатланган тақдирда, эмиссия ҳажми 35,11 фоиз кам бўлишини аниқлади.

Дунё миқёсида карбонат ангидрид эмиссиясининг қарийб 22,7 фоизи транспорт секторининг улушига тўғри келади (Ўзбекистонда 13,3 фоиз). Шу сабабли дунёдаги автомобилсозлик компаниялари ички ёнув двигателига эга автомобилларни ишлаб чиқаришни буткул тўхтатиб, тўлиқ электромобилларни ишлаб чиқаришга ўтишини маълум қилмоқда.

Жумладан, Volvo ва Mercedes-Benz автоконсернлари 2030 йилдан, General Motors 2035 йилдан, Audi 2033 йилдан «яшил» автомобиллар ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҳам сўнгги йилларда автомобиль транспортининг иқлим ўзгаришидаги улушини камайтиришга қаратилган ишлар жадаллашмоқда. 2018 йилда Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси» тасдиқланиши бу йўлдаги катта қадамлардир.

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган электромобиллар учун ноль миқдордаги божхона тўлови белгиланди ва йил ўрталарига келиб электромобиллар учун амалда бўлган акциз солиғи ҳам бекор қилинди. 2021 йилда солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва электромобиллар автотранспорт йиғимидан озод қилинди.

Республика ҳудудида электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Фарғона вилоятида Хитойнинг «Hong Kong ZRSC Technology» корхонаси билан, Бухоро вилоятида Жанубий Кореянинг «Songuo Mobility Innovation» корхонаси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Автомобилларнинг карбонат ангидрид эмиссияси ҳажмини аниқлаш мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қилади. Двигатель электр энергиясида ҳаракатга келадими ёки ёнилғида, энергия/ёнилғи сарфи моделларнинг русумига қараб турлича бўлади. Ҳатто, бир моделдаги автомобилларда ҳам «шаҳар» ёки «трасса» тартибида, ундаги юкнинг оғирлиги ва ҳайдаш услубига қараб электр/ёнилғи сарфи фарқ қилади. Бу эса ўз навбатида, ҳосил бўладиган углерод диоксиди миқдори турлича бўлишига олиб келади.

Таҳлилда хорижий олимлар ўз тадқиқотларида фойдаланган ўртача бирликлар Ўзбекистонда оммалашган бир қанча автомоделлар мисолида қўлланилган. Жумладан, 100 километр масофа учун ўртача 9 литр бензин, 34,4 литр дизель ёнилғиси сарфланади, деб ҳисобланади. Худди шунча масофани босиб ўтиш учун электр двигателли автомобиллар сарфлайдиган ўртача электр сарфи: енгил автомобиллар учун 18,64 кВт-с, оғир турдагилари учун эса 144 кВт деб белгиланган.

Қуйида ёнилғи ва электр энергиясида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалариниг 100 километр масофани бошиб ўтиши учун қанча углерод диоксиди чиқарилиши акс эттирилган.

Кўриниб турибдики, 100 километр масофани босиб ўтиш учун бензин воситасида ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ўртача 21,15 килограмм, электромобиллар эса 9,91 килограмм карбонат ангидрид ажратиб чиқаради. Юк автомашиналари борасида тўхталганда шуни айтиш керакки, агар улар дизель ёнилғисида ҳаракатланса 91,16 килограмм, электр энергиясида ҳаракатланса 76,6 килограмм углерод диоксиди ҳосил бўлади.

Аммо, бу услубдаги ҳисоб-китобда 100 километр масофа ўзгармас, деб белгилаб олингани сабабли ажраладиган карбонат ангидриднинг автомобиль русумлари кесимидаги улуши бузилади. Мазкур ҳолатни ҳал этиш учун таҳлил метадологиясига «умумий босиб ўтилган масофа» омили қўшилган. Бунда Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистонда 2020 йил давомида автотранспорт воситалари сарфлаган бензин ва дизель ёнилғисининг умумий миқдорига оид маълумотлар асос қилиб олинган.

Ҳисоблашнинг биринчи босқичида сарфланган умумий ёнилғи миқдори ички ёнув двигателли автомобилнинг ўртача истеъмол кўрсаткичига бўлинади ва умумий босиб ўтилган масофа аниқланади. Иккинчи босқичда эса, ушбу масофани тегишли карбонат ангидрид эмиссияси омилига кўпайтириш орқали автотранспорт воситалари ажратиб чиқарадиган зарарли газлар миқдори ҳисоблаб чиқилади.

Тадқиқот давомида мазкур усулдан фойдаланилган ҳолда ёнилғи воситасида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг умумий карбонат ангидрид эмиссияси 7,69 миллион тонна эканлиги ҳисоблаб чиқилди. Электр двигателли автотранспорт воситаларида эса худди шунча масофани босиб ўтишда 4,99 миллион тонна карбонат ангидрид ажралиб чиқиши аниқланди. Бундан кўриниб турибдики, электромобиллардан фойдаланиш орқали атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид эмиссиясини 2,7 миллион тоннага камайтириш мумкин.

Агар мамлакатдаги дизель ва бензин асосида ҳаракатланаётган барча автотранспорт воситалари электр энергияси асосида ҳаракатланса, қўшимча 9 382,3 миллион кВт-с электр қувватига эҳтиёж юзага келади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан 2020 йил якунига кўра, республика электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажми 66 500 миллион кВт-соатни, истеъмол ҳажми эса 69 021,1 миллион кВт-соатни ташкил этган. Бу эса қўшимча ишлаб чиқариш қувватларига эҳтиёж борлигини англатади.

Ҳозир Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан мамлакатда тобора оммалашиб бораётган «яшил» автомототранспорт воситалари улуши инобатга олинган ҳолда, 2025-2030 йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспортида карбонат ангидрид эмиссияси ҳажми прогнози ишлаб чиқилмоқда.

Абдусаттор Абдумўминов

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди