Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Путин ва Си Цзиньпин газ етказиб бериш бўйича янги келишувни эълон қилди

Узоқ Шарқдан йилига 10 млрд куб/метр газ Хитойга етказиб берилади.

Путин ва Си Цзиньпин газ етказиб бериш бўйича янги келишувни эълон қилди
Фото: «Газета.ru»

Владимир Путин ва Си Цзиньпин газ етказиб бериш бўйича янги келишувни эълон қилди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Пекинда Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросими олдидан Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин музокара ўтказган. Учрашувда икки давлат раҳбарлари давлатлар ўртасида «мисли кўрилмаган» муносабатлар ривожланиб бораётгани ва ўзаро ишонч мустаҳкамлангани ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, Путин Россия янги шартнома асосида Хитойга Узоқ Шарқдан йилига 10 миллиард куб метр газ етказиб беришини айтган. Шундан сўнг дарҳол «Роснефть» ва «Газпром» Хитойнинг CNPC компанияси билан янги шартномалар ҳақида эълон қилган.

«Бугунги учрашувимиз учун нефтчиларимиз Хитой Халқ Республикасига углеводородлар етказиб бериш бўйича жуда яхши янги ечимларни тайёрлади ва бу билан газ саноатида яна бир қадам ташланди. Мен йилига 10 миллиард куб/метр газни Россиянинг Узоқ Шарқидан Хитойга газ етказиб бериш бўйича янги шартномани назарда тутяпман», — деган Путин.

Унинг таъкидлашича, Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар мамлакатлар тараққиётида бир-бирига қандай ёрдам бераётганининг муносиб намунасидир. Ўз навбатида Си Цзиньпин Хитой ва Россия ўртасидаги сиёсий ва стратегик ўзаро ишонч пандемиянинг оғир даврига қарамай мустаҳкамланиб бораётганини айтган.

«Биз шундай ҳаракат қилишда давом этамиз, сиз билан янги тарихий даврда Хитой-Россия муносабатларини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончни икки халқнинг умумий манфаатлари учун амалий ҳамкорликка айлантиришга интиламиз», — деган Си Цзиньпин.

Аввалроқ Си Цзиньпин Бердимуҳамедовга газ таъминотида «янги босқич»га кўтарилишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади