Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 16:46 · 09.02.2022

АҚШ Адлия вазирлиги рекорд даражада — 5 млрд долларлик биткоинни мусодара қилди

Криптовалюталар 2016 йилда Bitfinex крипто биржасини бузиб кириш натижасида ўғирланган.

АҚШ Адлия вазирлиги рекорд даражада — 5 млрд долларлик биткоинни мусодара қилди
Фото: «cryptonews.com»

АҚШ Адлия вазирлиги рекорд даражадаги 5 миллиард долларлик биткоинни мусодара қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ Адлия вазирлиги энг йирик миқдордаги криптовалютани — қиймати 5 миллиард доллар бўлган 120 минг биткоинни мусодара қилган. Bitfinex биржасини бузиш натижасида 2016 йилда биткоинлар ўғирланган эди. Ўшанда улар 71 миллион долларга баҳоланган.

Бош прокурор ёрдамчиси Кеннет Политнинг айтишича, криптовалютанинг мусодара қилиниши АҚШ ҳукумати криптовалюта пул ювиш учун хавфсиз бошпана ёки молия тизимидаги қонунбузарликлар ҳудуди бўлишига йўл қўймаслигининг кучли далилидир.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, номаълум ҳакер 2016 йилда Bitfinex крипто биржасини бузиб, 2000 та ноқонуний транзакцияни амалга оширган. У криптовалютани Нью-Йорклик 34 ёшли Илья Лихтенштейн томонидан бошқариладиган рақамли ҳамёнга ўтказган.

Прокурорлар Лихтенштейн ва унинг рафиқаси 31 ёшли Хезер Морганни пул ювишга уринишда айблаган. Тергов маълумотларига кўра, эр-хотин сўнгги беш йил ичида турли ҳисоблар орқали 25 минг ўғирланган биткоинларни ювган.

Бунинг учун улар сохта идентификаторлардан тортиб биткоинларни бошқа рақамли валюталарга айлантиришгача бўлган изларини яширишнинг турли усулларидан фойдаланган. Терговда Вашингтон, Нью-Йорк, Чикаго ва Ансбах (Германия) терговчилари иштирок этган.

Bitfinex ўз баёнотида криптобиржа тергов билан ҳамкорлик қилганини ва ўғирланган маблағлар қайтарилганидан мамнунлигини айтган. Агар Лихтенштейн ва Морган АҚШни алдаш ва пул ювиш мақсадида фирибгарлик ва тил бириктиришда айбланса, уларнинг ҳар бири 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Активларни мусодара қилиш АҚШ Адлия вазирлиги томонидан тўрт ой аввал тузилган Миллий криптовалютага қарши курашиш жамоаси томонидан амалга оширилган.

Аввалроқ жамоа DarkSide гуруҳи ҳакерларидан 2,3 миллион долларлик криптовалютани тортиб олиш ва шу орқали уларга тўланган тўловни қисман қайтариш орқали рекорд ўрнатган эди. Colonial Pipeline компанияси DarkSide’дан АҚШнинг энг йирик қувур линиясига киберҳужум уюштирганларга 4,4 миллион доллар крипто пул тўлаган. 2021 йил май ойида ҳужум туфайли АҚШнинг шарқий соҳилларига ёқилғи етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳакерлари 2021 йил 400 миллион долларлик криптовалюта ўғирлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Биткоин нархи АҚШ меҳнат бозоридаги вазият яхшиланиши фонида кўтарилгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади