Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 20:47 · 09.02.2022

Россияга қарши санкциялар Европа иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Россия газининг Европа Иттифоқи энергетика тизимидаги улуши тахминан 40 фоизни ташкил қилади.

Россияга қарши санкциялар Европа иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
Фото: Reuters

Россияга қарши янги санкциялар жорий этилган тақдирда нафақат Европанинг энергетика сектори, балки бошқа қатор тармоқлар — савдо, саноат ишлаб чиқариши, бозорлар ва банк сектори ҳам зарар кўради. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетаси таҳлилчилари ёзмоқда.

Россияга қарши чекловларнинг Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун кенг кўламли оқибатларини Европа Марказий банки (EМБ) раҳбари Кристин Лагард ҳам баҳолади.

«Европага газ транзитини қисқартириш Москванинг Ғарб билан қарама-қаршилигидаги асосий қуролидир. Бироқ Кремлнинг қарши чоралари олдидаги Европа Иттифоқининг заифлиги энергетика мавзусидан ташқарига чиқади», — дея ёзади нашр.

Қайд этилишича, минтақа сиёсатчилари Европа «иқтисодий уруш»га Россияга нисбатан камроқ тайёрлигидан қўрқади. Санкциялар юқори технологияли етказиб берувчилар ва банклардан тортиб Россия хомашёсига қарам бўлган экспортчилар ҳамда ишлаб чиқарувчилардан иборат бозор иштирокчиларига таъсир қилади.

Газета таҳлилчиларига кўра, Россия ва ЕИ ўртасидаги савдо алоқаларининг узилиши инфляция босимини оширади ва Европанинг кўплаб корхоналари фаолиятини чеклайди.

«Европа устидаги геосиёсий булутлар иқтисоднинг ўсишига таъсир қилади. Чунки истеъмол ҳажми ва даромадлар камаяди ҳамда муваффақиятсиз сармоялар ҳажми ошади», — дейди Кристин Лагард.

Британия нашри Россия товар хомашё экспорти бўйича дунёда етакчи эканлиги ва Европа Комиссияси (Европа Иттифоқи ижроия органи) томонидан тузилган муҳим хомашё етказиб берувчилар рўйхатига киритилганини эслаб ўтган.

Россия жаҳон бозорига автомобиль йиғишда муҳим элемент бўлган палладийнинг қарийб 40 фоизини ва авиация саноати учун асосий материал бўлган титаннинг қарийб 30 фоизини етказиб беради. Мисол учун, Европанинг Airbus компанияси титаннинг деярли ярмини Россиядан олади.

Бундан ташқари, Россия ва Ғарб ўртасидаги Украина бўйича можаро 2022 йил бошида фонд бозорларида жиддий ўзгарувчанликни келтириб чиқарди. Минтақада манфаатдор компаниялар, масалан, Финляндия шиналар ишлаб чиқарувчи Nokiaн Ренкаат ёки Даниянинг Carlsberg пиво концерни каби компаниялар акциялари нархи тушиб кетди.

«Инвестор асабийлиги нисбатан хавфсиз деб ҳисобланган тармоқларга тезда тарқалиши мумкин», — дейди Охфорд Economics таҳлил марказидан Анхел Талавера.

Европа Марказий Банки агар Иттифоқ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик кучайса, банклар хавф остида қолишидан огоҳлантирди. Ҳисоб-китобларга кўра, Россия компанияларининг Европа Иттифоқи кредит ташкилотларидан олган қарзларининг умумий қиймати қарийб 60 миллиард долларни ташкил этади (АҚШ банкларидагидан деярли тўрт баробар кўп).

Швейцариянинг йирик Credit Suisse банки россиялик олигархларга қарши мумкин бўлган санкциялар туфайли яхталар ва хусусий самолётлар учун кредитлар портфелидан қутулишга шошилди. Бундан ташқари, чекловлар Россия ташкилотлари томонидан Европа банкларига жойлаштирилган катта миқдордаги маблағларни музлатишдан иборат бўлиши мумкин.

Нашр маълумотларига кўра, Россияни SWIFT тизимидан узиб қўйиш ва АҚШ долларига киришни блокировка қилиш Европадаги ҳамкасбларига ҳам таъсир қилади.

Санкциялар, шунингдек, Россия ва Европа Иттифоқининг шарқий давлатлари ўртасидаги савдо алоқаларини ҳам заифлаштиради. Россия Латвия товарларининг энг йирик импортчиси ва Литва маҳсулотларининг иккинчи йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Бутун блок учун мамлакат бешинчи йирик экспорт бозоридир (експортнинг тўрт фоизи).

Таҳлилчилар Россияда манфаатдор компанияларнинг аксарияти юзага келиши мумкин бўлган инқирозга бардош бериш учун етарлича чидамли эканлигини айтишса-да, Европа Марказий Банки раҳбари Лагарднинг башорат қилишича, геосиёсий кескинликнинг кучайиши барча товар гуруҳлари учун нархларни ошириши мумкин.

Американинг CNN нашри экспертлари Россия газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатса Европа муқобил йўл топа олмаслигини айтган эди. Минтақа камида бир неча ой давомида ёқилғи етишмаслигини қоплай олмайди. Россия газининг Европа Иттифоқи энергетика тизимидаги улуши жуда катта (тахминан 40 фоиз) ва бошқа мамлакатлардан газ импортининг кескин ошиши логистика муаммосини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди