Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Қозоғистон энергетика вазири республикада АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади

Вазир мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш учун катта салоҳият борлигини таъкидлади.

Қозоғистон энергетика вазири республикада АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади
Фото: «mediasole.ru»

Қозоғистон Энергетика вазирлиги электр энергияси тақчиллиги эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда республикада атом электр станцияси (АЭС) қурилишини истиқболли деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 14 февраль куни бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков маълум қилди.

«Электр энергетикаси соҳасида бўлажак тақчилликни ҳисобга олган ҳолда, глобал экологик кун тартиби, шунингдек, қабул қилинган дастур — углерод нейтраллигига ўтиш декларацияси туфайли кўмир ишлаб чиқаришга боғлиқликни камайтириш керак. Шу билан бирга, мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларининг пасайиб бораётгани ва атом энергетикасини ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини ҳисобга олсак, атом электр станцияларини қуриш энг тўғри ечим бўлиб кўринади», — деган Акчулаков.

Қайд этилишича, 2019 йилда Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг Қозоғистонда атом электр станцияси қуриши масаласи биринчи марта кўтарилганди. Россия раҳбари Тўқаевга Россия лойиҳаси бўйича Қозоғистонда АЭС қуришни таклиф қилган.

Бундан ташқари, 2021 йил декабрь ойи охирида Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Мағзум Мирзагалиев республика ҳукумати АЭС қурилиши мумкин бўлган иккита географик нуқта — Олмаотадаги Улкен қишлоғи ва Шарқий Қозоғистон вилоятининг Курчатов шаҳрини кўриб чиқаётганини айтган.

Шу билан бирга, у жойлашувни танлаш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлаган. Февраль ойи бошида Акчулаков Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича ҳозирча аниқ қарор йўқлигини айтганди.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти мамлакатга тоза атом энергияси ниҳоятда зарурлигини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қозоғистон Хитойдан келаётган криптомайнерлар туфайли АЭС қуриши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади