Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олиш учун энг қулай давр маълум қилинди

Баҳорга келиб уй-жой бозоридаги фаоллик одатда тикланади.

Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олиш учун энг қулай давр маълум қилинди
Фото: Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Январь ойининг бошида ва ёз фаслининг ўрталарида уй-жойга бўлган талаб анъанавий равишда камаяди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида сўз боради.

Қайд этилишича, қиш фаслининг боши ва ёз фасли ўрталарида кўчмас мулк сотиб олиш орқали харидорлар пулни тежашлари мумкин. Шу билан бирга, бозордаги талабнинг ўзгариши ипотека ставкаларидаги ўзгаришларга ва қонунчиликдаги янгиликларга ҳам боғлиқ бўлади. Баҳорга келиб, уй-жой бозоридаги фаоллик одатда тикланади.

Маълум қилинишича, 2022 йил январь ойида республика бўйича 17,7 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга камроқ. Бироқ 2020 йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш суръати 15 фоизни ташкил этган.

Мутахассисларнинг фикрича, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ҳар йил бошида мунтазам равишда пасаяди, бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. Январ ойида янги йил дам олишлари ва иш таътиллари пайтида харидорлар одатда кўчмас мулкни қидирмайди. Баҳорга келиб, уй-жой бозоридаги фаоллик тикланади.

Ҳудудлар кесимида январь ойида энг юқори ўсиш суръатлари Қашқадарё (36,4 фоиз), Фарғона (16 фоиз), Сурхондарё (11,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Тошкент (-17,6 фоиз) вилояти, Қорақалпоғистон (-14,4 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (-6,7 фоиз) сезиларли камайиш қайд этилган.

Инфографика: Кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича расмийлаштирилган шартномалар сонининг ўзгариш индекси
Инфографика: Тошкент ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони

Иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўзгариши

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, январь ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўтган ойга нисбатан 1,4 фоизга ўсган (2021 йил декабрда ўзгармаган, ноябрда 1,2 фоизга кўтарилган эди).

Уй-жой нархларда энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (5,2 фоиз), Андижон (5,0 фоиз) ва Навоий (4,5 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса, Жиззах (-4,2 фоиз), Сурхондарё (-3,1 фоиз), Наманган (-2,3 фоиз) ва Сирдарё (-2,1 фоиз) вилоятларида нархларда пасайиш қайд этилган.

Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари 2,4 фоизга ўсган. Уй-жой нархларида энг катта ўсиш Мирзо Улуғбек (5,0 фоиз) Миробод (4,5 фоиз) ва Яшнобод (4,3 фоиз) туманларида кузатилган бўлса, Учтепа (-1,4 фоиз) ва Олмазор (0,7 фоиз) туманларида уй-жой нархлари пасайган.

Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда тижорат банклари томонидан қарийб 59,6 минг нафар фуқарога 9,8 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 700 миллиард сўмга кўпроқ ҳисобланади.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 триллион сўмга етган. Ажратилган кредитларнинг 7,35 триллион сўми бирламчи бозордаги уйларга, 2,44 триллион сўми иккиламчи бозордаги уйлар учун йўналтирилган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди