Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Бухоро вилоятида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади

Вилоятда қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Бухоро вилоятида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади
Фото: «podruzke.ru»

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 февралдаги 70-сонли «Бухоро вилоятида қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақла Norma хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш, маҳаллий фойдали қазилмаларни қайта ишлашга инвестицияларни жалб этиш, кластер усулида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган:

  • цемент, доломит, гипс ва бошқа хомашё қазиб олишни ошириш;
  • мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий декоратив қоплама тошларини ишлаб чиқариш;
  • графит конини ўрганиш, уни саноатда қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, графит электродлари, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёқчалар ва замонавий электротехника саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Бундан ташқари, охра қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр маҳсулотлар, бўёқлар, минерал пломба моддалари ва бошқаларни ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, қум-шағал конларини ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш иншоотларини қуриш ва инерт материаллардан (қум, шағал) тайёр темир-бетон буюмлари, асфальт ва йўл қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳам белгиланган.

Тасдиқланган рўйхатлар:

  • кимошди савдосига қўйилган фойдали қазилмалар, шу жумладан, Бухоро вилоятининг ер қаъри участкалари;
  • Бухоро вилоятида геологик ўрганиш учун таклиф қилинган истиқболли ер қаъри участкалари;
  • 2022-2023 йилларда Бухоро вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириладиган инвестисия лойиҳалари;
  • Бухоро вилоятида қурилиш материаллари соҳасида истиқболли инвестиция лойиҳалари.

Ҳужжат маълумотлар миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2022 йил 11 февралдан кучга кирган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди