Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 15:27 · 15.02.2022

Украина эффекти: нефть ортидан олтин нархи ноябрдан бери рекорд даражага кўтарилди

Геосиёсий кескинлик палладий ва алюминий нархига ҳам таъсир қилди.

Украина эффекти: нефть ортидан олтин нархи ноябрдан бери рекорд даражага кўтарилди
Фото: «investorplace.com»

Олтин нархи Украинадаги вазиятнинг кескинлашиши фонида ноябрдан бери рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, олтин нархи мудофаа активларига талаб ортиши туфайли 2021 йил ноябридан бери энг юқори даражага кўтарилган. Қимматбаҳо металлга қизиқиш Украина атрофидаги вазият туфайли ортиб бораётган геосиёсий кескинликлар фонида ортган.

14 февраль куни олтин нархи 0,7 фоизга ошган ва кун давомидаги максимал кўрсаткичда унциясига 1871,05 долларни ташкил қилган. Тошкент вақти билан 22:50 ҳолатига кўра, олтин 1862,98 доллардан сотилган, яъни охирги савдо сессияси якунига кўра 0,23 фоизга ошган.

Таъкидланишича, Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик, АҚШ Федерал захирасининг асосий фоиз ставкасини ошириши кутилаётганига қарамай, инвесторларнинг олтинга бўлган қизиқишини қайтарган.

«Бозорлар [геосиёсатга] мудофаа активларини излаш орқали муносабат билдирмоқда, бу эса қимматбаҳо металлни кучли қўллаб-қувватлайди», — деган ActivTrades катта таҳлилчиси Рикардо Евангелиста.

Украина атрофидаги вазият палладий ва алюминий нархига ҳам таъсир қилган, чунки Россия ушбу металларнинг дунёдаги асосий етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. Жумладан, 14 февраль куни палладий нархи 3,9 фоизга ошиб, унцияси 2398,25 долларни, алюминий 3,3 фоизга ошиб, метрик тоннаси учун 3241 долларни ташкил қилган.

Қайд этиш керакки, «қора олтин» — нефтнинг нархи ҳам ўсиб бормоқда. Хусусан, Brent маркали нефтнинг нархи бир баррель учун 94 доллардан, Urals маркали нефть нархи эса 93 доллардан ошган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, таъминот учун хавф омиллари — Шарқий Европа ва Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик нарх кўтарилишига таъсир қилмоқда.

Аввалроқ Morgan Stanley компанияси стратеги Майкл Уилсон Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб кириши энергия нархининг кескин кўтарилиши туфайли бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда таназзулга олиб келиши мумкинлигини айтган эди. Инвестицион банк таҳлилчиси жанговар ҳаракатлар авж олишининг иқтисодиёт ва даромадларга таъсирини «қутб бўрони» билан таққослаган, энергетика компаниялари акциялари энг катта тушиш хавфи остида бўлишини таъкидлаган.

Россия қўшни давлат ҳудудига бостириб кириш режаларини бир неча бор рад этган. 14 февраль куни Президент Владимир Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувлар ўтказган, унда асосий урғу кескинликни юмшатиш ва Украина инқирозига дипломатик ечим топишга қаратилган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди