Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Бизнес 12:10 · 23.02.2022

Айрим фаолият турлари махсус электрон тизим орқали лицензияланади

Аризалар «Лицензия» АТ орқали ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Айрим фаолият турлари махсус электрон тизим орқали лицензияланади
Фото: «mos.ru»

Вазирлар маҳкамасининг 21 февралдаги қарори билан Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом тасдиқланди.

Низомга кўра, лицензия олиш талаб қилинадиган 28 та фаолият (жумладан, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш, туризм фаолияти, Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ва бошқа фаолиятлар) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали лицензияланади.

Талабгор лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Аризалар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Аризага киритилган маълумотлар «Лицензия» АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади.

Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали қабул қилади.

Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

Лицензияловчи орган аризани ўз муддатида кўриб чиқиб талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
  • талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;
  • талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
  • ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда