Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

«Рисклар каррасига ортади» — Иқтисодчи Россиянинг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида

Бакировнинг сўзларига кўра, SWIFT халқаро пул ўтказмалари нархини минимумда ушлаб туриш имконини беради.

«Рисклар каррасига ортади» — Иқтисодчи Россиянинг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида
Фото: YouTube / Ular

Иқтисодчилар Қурбонов ва Отабек Бакиров Украинадаги ҳарбий операциялар ортидан Россия халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Қурбоновнинг қайд этишича, SWIFT’дан узилиш Россия банклари халқаро тўловларга, улар ҳатто рублда бўлса ҳам, хизмат кўрсата олмаслигини англатади.

Унинг маълум қилишича, Россия Банки анча олдин муқобил тизим яратиш устида ишлай бошлаган ва ҳатто молиявий хабарларни узатиш тизимини (СПФС) яратган. Бу 2014 йилда содир бўлганди. Бугунги кунга қадар 331 та банк ушбу тизимга уланган.

Қурбоновнинг сўзларига кўра, албатта, SWIFT тўлалигича СПФСнинг ўрнини боса олмайди. Лекин биринчидан, бу ташқи тизимларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мамлакат ичида тўловларни амалга ошириш имконини беради. Иккинчидан, бир қатор хорижий мамлакатлар — Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Куба банклари аллақачон СПФСга уланган.

«Ўзбекистонга келадиган бўлсак, бизнинг банкларимиз иштирокчилар рўйхатида йўқ, лекин бундай ҳамкорлик имкон қадар тезроқ давлат банкларидан бири орқали ёки ‘Азия Инвест’ банки иштирокида ташкил этилса, ҳайрон бўлмайман», — дейди иқтисодчи.

Россиянинг SWIFT’дан узилиши баҳолаб бўлмайдиган муаммолар яратади, деб ҳисоблайди Отабек Бакиров.

«Бу бўйича қаршилик билдираётган сўнгги давлатлар — Германия ва Италия розиликлари олиб бўлинган. Агрессорга имкон қадар кўпроқ зиён бериш учун бу ҳақда келаси ҳафтанинг илк иш куни ва февралнинг охирги кунида эълон қилиниши мумкин», — деб ёзади Бакиров.

Унинг фикрича, албатта, SWIFT’га нисбатан муқобил воситалар мавжуд. Ўтган аср технологияси бўлган Телетайпдан тортиб СПФС платформасигача вариантлар ишга тушиши мумкин. Лекин транзакцион харажатлар каррасига юқори бўлади.

«Россия билан Ўзбекистон ўртасида йилига 10–12 миллиард долларлик транзакциялар амалга оширилади. Уларнинг 99 фоизи долларда юз беради», — дея таъкидлайди Бакиров.

Унинг сўзларига кўра, SWIFT яратадиган афзалликлардан бири шундаки, у халқаро пул ўтказмалари, депозит операциялари нархини ҳозирги даражадаги минимумда ушлаб туриш имконини беради.

«Афсуски, масалан, телетайп орқали молиявий ахборот алмашинишда бундай эмас. Қолаверса, ахборот алмашинишда, идентификациялаш ва молиявий муттаҳамлик билан боғлиқ рисклар каррасига ортади», — дейди иқтисодчи.

Аввалроқ АҚШ Россияни SWIFT’дан узиб қўйиш масаласини қайта кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Украинадаги барча Ўзбекистон корхоналари фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади