Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди

Интеллектуал мулк агентлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилувчи ваколатли давлат органидир.

Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди
Фото: «buhcontact.ru»

Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланган. Қонунга кўра, географик кўрсаткич товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белгидир.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Географик кўрсаткич муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистондан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказишга ҳамда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беришга доир ишларни агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширади.

Талабноманинг давлат экспертизаси агентлик томонидан амалга оширилади ҳамда у расмий экспертизани ва талабномада ифодаланган белгининг экспертизасини ўз ичига олади. Талабноманинг расмий экспертизаси талабнома Агентликка берилган санадан эътиборан 15 кунлик муддатда амалга оширилади.

Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида ўтказилади.

Давлат экспертизаси натижалари асосида агентлик географик кўрсаткични ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини реестрда рўйхатдан ўтказишни патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан 3 иш кунида амалга оширади.

Қонунга кўра, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасининг географик кўрсаткичдан гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Гувоҳнома географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи реестрда рўйхатдан ўтказилганидан кейин 3 иш куни ичида агентлик томонидан берилади. Гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан 10 йил давомида амал қилади.

Шунингдек, географик кўрсаткичларни ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун патент божлари олинади. Юридик ва жисмоний шахслар географик кўрсаткични бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишга ҳақли.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда фуқаролар ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда маҳсулотнинг сохта ёки асллигини аниқлаб берувчи тизим яратилиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди