Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

«Ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди» – Марказий банк

Марказий банкнинг хабар беришича, ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8 фоизга қимматлашган

«Ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди» – Марказий банк
Фото: Марказий банк

Марказий банк бошқарувининг 15 декабрдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида мувозанатлашув кузатилаётган бўлса ҳам, ички бозорда нархларга бўлган босимлар сақланиб қолмоқда. Аҳоли инфляцион кутилмалари, умумий инфляциянинг сўнгги 3-4 ойда сезиларли ўзгармаганлиги ва айни пайтда базавий инфляциянинг ўсувчи тренди иқтисодиётда “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқорилигича қолмоқда.

Ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари
16,0 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8 фоизга қимматлашди.

Ноябрь ойи натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 14,3 фоизни ташкил этгани ҳолда ўтган ойлар даражасида қолмоқда.

Шунингдек, йиллик базавий инфляция ноябрда 13,4 фоизгача тезлашиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 10,1 фоиз бандгача ошди.

Ички иқтисодий шароитлар. Рағбатлантирувчи фискал сиёсат, ташқи иқтисодий операциялар ҳажмининг сезиларли ўсиши ва иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмаларининг ортиб бориши фонида иқтисодий фаолликда барқарорлик сақланиб қолмоқда.

Жумладан, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида ноябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, иқтисодий фаоллик индекси 51,1 бирликни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида банклар томонидан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга, хусусан, уй хўжаликларига
1,6 баробар кўп кредитлар ажратилди.

Нафақа ва иш ҳақиларнинг оширилиши ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмлари ўсиши, ўз навбатида, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида пул тушумлари ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсишига омил бўлди.

Умуман олганда, иқтисодий фаолликнинг илдамловчи кўрсаткичлари таклиф омилларининг салбий таъсирини инобатга олмаган ҳолда IV чоракда ҳам иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини 5,5 фоиз атрофида бўлишини кўрсатмоқда.

Ташқи иқтисодий шароитларда юқори ноаниқлик даражаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархларида мувозанатлашув кузатилаётган бўлсада, уларнинг келгуси динамикаси бўйича хатар ва ноаниқликлар мавжуд.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ташқи савдо операциялари бўйича экспорт тушумларида ҳам, импорт учун тўловларда ҳам ўсувчи тенденциялар кузатилди.

Экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,3 фоизга, импорт – 21,2 фоизга ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баробарга ошди. Шунингдек, ушбу даврда банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 2,8 млрд. долларга тенг бўлди.

Ташқи иқтисодий алоқаларда кузатилаётган ушбу вазият, ички валюта бозорини мувозанатлаштириб, миллий валюта алмашув курси барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатди, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси йил бошига нисбатан 3,5 фоизга қадрсизланди.

Пул-кредит шароитлари. 2022 йил август-ноябрь ойларида асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши ҳамда инфляциянинг келгуси йилда кутилаётган пасаювчи динамикаси иқтисодиётда “нисбатан қатъий” шароитларни таъминлашга хизмат қилди.

Банклараро пул бозорида ўртача тортилган фоиз ставкалари ноябрда 14,1 фоизни ташкил этиб, UZONIA индекси кичик тебранишлар билан тўлиқ фоиз коридори доирасида шаклланди.

Миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларида ҳам бироз пасайиш кузатилиб, октябрь ойида жисмоний шахсларники бўйича 20,7 фоизга ва юридик шахсларники – 16,7 фоизга тенг бўлди.

Депозитлар бозоридаги ижобий реал фоиз ставкалари миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажмининг жорий йилнинг ўтган
11 ойида сезиларли даражада ўсишининг (1,6 баробар) асосий омилларидан бўлмоқда.

Хатарлар ва ноаниқликлар. Ёқилғи таъминоти билан боғлиқ масалалар транспорт-логистика ва ташиш нархларини ошириши орқали товарлар ва хизматлар нархларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Аҳоли даромадларининг, шу жумладан, мамлакатга пул ўтказмаларининг юқори ўсиш суръатлари фонида иқтисодиётда ялпи талаб ҳажмидаги юқори ижобий суръатлар, ялпи таклифдаги айрим узилишлар фонида инфляцияга оширувчи босим ўтказиши эҳтимолларини юзага келтиради.

Шу билан бирга, глобал иқтисодий фаоллик ва эҳтимолий рецессия билан боғлиқ хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги, келгуси йилда ташқи талабни камайтирувчи аҳамият касб этади. Геосиёсий тангликнинг давом этиши эса ташқи молия бозорларида мамлакатимизнинг “хатар мукофоти”нинг ортишига олиб келиши мумкин. Ушбу омиллар глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиб бориши фонида ташқи молиялаштириш имкониятларининг қисқариш хавфини орттиради.

Бундай шароитда, ички молиявий ресурслардан самарали фойдаланилиши ва умумий фискал тақчилликнинг қисқартирилиши ташқи таъсирларни минималлаштириш имконини беради.

Ўз ўрнида, базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси ва унинг умумий инфляциядаги ҳиссасининг ошиб бораётганлиги ички иқтисодиётда инфляцион босимларнинг узоқроқ муддатли характерга эга бўлиб бораётганлигини билдиради.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди