Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказади

Икки мамлакат машинасозлик, кимё, нефть-кимё, заргарлик саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олган

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказади
Фото: «Дунё» АА

Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган учрашувда инвестициявий, савдо ва саноат кооперацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кун тартиби кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида томонлар икки томонлама муносабатлар ривожидаги ижобий динамикани ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасига буюрган давлат ташрифининг муҳим натижаларини ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга кучли туртки бўлганини қайд этдилар.

Учрашувда савдо алоқаларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Келгуси 5 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга ўзаро тайёрлик билдирилиб, бу борада бир қатор аниқ амалий чора-тадбирлар келишиб олинган.

Икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари қаторида икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларининг «роад-шоу»си билан бирга Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлари биринчи форумини 2023 йил бошида Тошкент шаҳрида ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Суҳбат чоғида саноат кооперациясини чуқурлаштириш, яъни қўшма ипакчилик ва тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва заргарлик саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан аниқ амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди