Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

Савдо уруши: Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига божлар жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига божлар жорий этиб, савдо урушини бошлади. Шундан сўнг янги бож тарифларидан норози бўлган ушбу мамлакатлар АҚШга жавоб тарифларни жорий эта бошлади, натижада, томонлар бир ой муддатга божлар жорий этмаслик бўйича келишувга эришди.

Савдо уруши: Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига божлар жорий этди

Барчаси нимадан бошланди?

АҚШ президенти Доналд Трамп 4 февралдан амалда бўладиган Мексика ва Канададан импорт қилинаётган маҳсулотларга 25 фоиз, Хитойникига эса 10 фоизли янги тарифларни жорий этди.

Оқ уй сайтига жойлаштирилган ҳужжатда келтирилишича, Канада энергия ташувчиларига нисбатан пастроқ тариф қўлланади – 10 фоиз. Божлар «Мексика, Канада ва Хитойни ноқонуний иммиграция, заҳарли фентанил ҳамда бошқа наркотикларнинг АҚШга келишини тўхтатиш борасидаги ваъдасини бажаришга мажбурлаш» зарурати билан изоҳланган.

Тариф — бу импорт қийматига мутаносиб равишда мамлакатга кирган товарлардан олинадиган ички солиқ. Божлар Трампнинг иқтисодий қарашларида асосий ўринни эгаллайди. У буни АҚШ иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринларини ҳимоя қилиш ва солиқ тушумларини ошириш йўли, шунингдек, бошқа давлатларга босим ўтказиш воситаси сифатида кўради.

Орадан бир кун ўтиб Трамп Мексика ва Канадага нисбатан жорий этилган бож тарифларини тўхтатиб қўйди, чунки иккала давлат ҳам чегараларни мустаҳкамлаш ҳамда наркотрафикка қарши курашишга рози бўлган.

Канада бош вазири Жастин Трюдо

«Таклиф этилаётган божлар камида 30 кунга тўхтатилади, ҳозирча биргаликда ишлаймиз», — деб ёзади Канада бош вазири Жастин Трюдо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига. Оттава Америка—Канада чегараси яқинига 10 минг аскар жойлаштиришни назарда тутувчи режани амалга ошириш учун 1,3 миллиард доллар ажратади.

Трамп Хитойга нисбатан жорий этишни ваъда қилган божлар ҳозирча кучга кирмади, Оқ уй ХХР раиси Си Цзинпин билан яқин бир неча кун ичида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Трамп томонидан имзоланган божлар тўғрисидаги фармон инвесторлар, қонун чиқарувчилар, тадбиркорлар ва истеъмолчилар орасида ваҳима келтириб чиқарди. Импортга бож қўлланилиши нархлар ошишига олиб келиб, иқтисодий ўсишга путур етказади.

Бир ойлик танаффус борасида биринчи бўлиб Трамп билан Мексика президенти Клаудия Шейнбаум келишиб олди. «Мен президент Шейнбаум билан биргаликда музокараларда иштирок этиш имкониятини интиқлик билан кутмоқдаман, чунки биз давлатларимиз ўртасида битим имзолашга уринмоқдамиз», — деб ёзди Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум

Трампнинг сўзларига кўра, музокаралар АҚШ давлат котиби Марко Рубио, молия вазири Скотт Бессент, савдо вазири лавозимига номзод Говард Лютник ва Мексиканинг юқори мартабали амалдорлари ўртасида ўтказилади.

Шейнбаум чегарани қўриқлашга Миллий гвардиянинг 10 минг ҳарбий хизматчиси жалб этилиши ва АҚШ ҳукумати «Мексикада ноқонуний қурол айланмасси устида ишлаш» масъулиятини зиммасига олишини маълум қилди.

2019 йилда ҳам Мексика ҳукумати Трамп адмистрацияси жорий этган божлардан мамлакатнинг шимолий чегараларига 15 минг аскар юборилишини эълон қилиб, қутулиб қолганди.

Аммо Канада учун прогнозлар бошқача эди. Канадалик юқори мартабали амалдорга кўра, Оттава Мексика каби божлардан «қочиб қолишни» уддалай олмаслиги мумкин.

Охирги ҳафталарда Трамп Канада билан душманлик муносабатларини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлар орқали Оттава «ўнлаб йиллик дўстлик ва шерикликка қарамай» ҳамкорлик қилмаётганини қайд этган. «Канада ҳатто Америка банкларига ўз филиалларини очишга ёки бизнес юритишга рухсат бермайди. Бу нима деган гап? Бунинг устига гиёҳвандлик моддаларига қарши уруш кетмоқда, АҚШда Мексика ва Канада орқали ўтиб келаётган наркотиклардан юз минглаб инсонлар ҳалок бўляпти». У, шунингдек, Канадани «АҚШнинг 51-штати»га айлантириш мавзусини муҳокама қилишни давом этади.

Ўз навбатида АҚШ президенти Пекинга босимни кучайтиришни буюрган: «Агар биз Хитой билан битим туза олмасак, божлар сезиларли даражада катта бўлади».

Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливиттнинг журналистларга маълум қилишича, Трамп ХХР раиси билан яқин кунларда мулоқот қилади.

Трампнинг тарифларидан кейин бозор қуламоқда

Потенциал савдо уруши ўнлаб йиллар давомида эркин савдо олиб борган Шимолий Американинг учта давлати иқтисодиётига жиддий зарба бериши мумкин. Мексика божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олганини маълум қилганидан кейин, Америка акциялари дастлабки кескин қулашдан сўнг бироз ўнгланган.

S&P индекси 0,8 фоизга тушиб кетди, Осиё ва Европа индексларида қулаш кўрсаткичи янада кўпроқ. Энг кўп йўқотишларга юқори технологиялар соҳасида ишловчи компаниялар дуч келмоқда.

Уолл-стритда бошланган ваҳима уй хўжаликларига ҳам таъсир кўрсатиши, озиқ-овқат маҳсулотлари, электроника нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Инфляциянинг тезлашиши Федерал захира тизимига фоиз ставкаларини пасайтиришига халақит беради.

Кейинги мақсад — Европа Иттифоқими?

АҚШ президенти Доналд Трамп тез орада Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган товарларга божлар жорий этиш ниятида. Оқ уй раҳбари 2 февраль, якшанба куни: «Менда вақт жадвали йўқ, лекин бу жуда тез содир бўлади», деди.

Европа Иттифоқи «биздан фойдаланди», деб шикоят қилди республикачи. Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг ЕИ билан савдо камомади 300 миллиард долларга (293 миллиард евро) етган. Атлантика океанининг нариги томонидаги ҳамкор АҚШдан ҳеч қандай машина ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кетмайди, Қўшма Штатлар эса «ҳамма нарсани олади», деб тушунтирди Оқ уй раҳбари.

Европа Иттифоқи Трампнинг қароридан афсусда эканлигини билдирди ва Брюссел ноҳақ ёки ўзбошимчалик билан тарифларни жорий қилган ҳар қандай савдо шеригига «қатъий жавоб бериши» ҳақида огоҳлантирди. Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен январь ойида Оқ уйни Европа билан савдо урушини бошламаслик ҳақида огоҳлантирган, аммо музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган.

Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Янгиликлар 15:44 · 01.05.2026
Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
Янгиликлар 12:30 · 01.05.2026
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Янгиликлар 10:13 · 01.05.2026
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди