Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярми алоҳида жамғармага ўтказилиб, мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтирилади.

2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
Фото: «bryansk.bezformata.com»

Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд қилинишича, январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт прогноздан анча юқори суръатда – 7,6 фоизга ўсди. Саноат ҳажми 6,8 фоиз, қурилиш – 14,2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4,1 фоизга ошди.

Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етди. Нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз иқтисодий истиқболларини юқори баҳоламоқда. “Fitch Ratings” илк бор мамлакатимиз суверен рейтингини бир поғонага оширган бўлса, “Moody’s” ва “S&P Global” ўз кутилмасини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди.

– Энг муҳими, эришилган натижалар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти, – деди давлат раҳбари.

Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсди.

Президент юқори ўсиш суръатларини йил якунигача сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси бўлишини қайд этди.

Йиғилишда келгуси йил учун асосий режалар кўриб чиқилди.

Мутасаддилар келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берди.

Президент бу режаларга эришиш учун барча имконият ва шароит мавжудлигини таъкидлаб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари жиддий эътибор қаратиши зарур бўлган муҳим масалаларни кўрсатиб ўтди.

2026 йилги бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган шароитда бюджет даромадларини изчиллик билан ошириб бориш, шу билан бирга, харажатлар қисмининг самарали сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш шартлиги қайд этилди.

Президент таъкидлаганидек, келгуси йилда харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлади.

Бунда стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсатини тартибга солиш, субсидия ва имтиёзларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб, самараси паст бўлганларини бекор қилиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, туман ва шаҳар бюджетларининг даромадларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, бундан буён мавжуд лойиҳаларни охирига етказиб, кейин янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтиш зарурлиги қайд этилди.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиш ва ушбу маблағларни мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтириш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Янгиликлар 11:23 · 26.06.2026
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Янгиликлар 8:14 · 26.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Янгиликлар 15:22 · 25.06.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Янгиликлар 12:52 · 25.06.2026
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк
Янгиликлар 10:49 · 25.06.2026
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Янгиликлар 14:22 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди