Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

DeepSeek дунёдаги энг машҳур иловалардан бирига айланди. Аммо кўплаб давлатлар унга шубҳа билан қараяпти

2025 йил январь бошларида App Store ва Google Play иловалар дўконларида Хитойнинг янги DeepSeek чатботи пайдо бўлди. Ой охирига келиб у шу қадар оммалашиб кетдики, Америка фонд бозорини ваҳимага солиб қўйди. Аммо охирги кунлар DeepSeek учун осон кечмади. Стартап дунёнинг турли давлатлари регуляторилари эътиборига тушди (Италияда чатбот ҳатто тақиқланди), дастурчилар эса унинг ютуқлари ошириб кўрсатилаётганини айтмоқда.

DeepSeek дунёдаги энг машҳур иловалардан бирига айланди. Аммо кўплаб давлатлар унга шубҳа билан қараяпти

DeepSeek туфайли юзага келган ваҳиманинг Америка фонд бозоридаги асосий қурбони — бу Nvidia. 27 январь куни дунёдаги етакчи чип ишлаб чиқарувчи 600 миллиард долларга яқин капитализацияси ҳамда дунёдаги энг қиммат компаниялар рўйхатидаги биринчи ўрнидан айрилди. Кейинги бир неча кун ичида Nvidia акциялари барқарорлашди, аммо у олдингидек тўлиқ ўзини тиклаб ололмаяпти. Ҳозирда компания капитализацияси 2,9 триллион доллардан ошади, аммо яқиндагича ушбу кўрсаткич 3,5 триллион долларни ташкил этаётганди.

DeepSeek дунёнинг юздан ортиқ давлатларидаги App Store ва Google Play дўконларида етакчилик қилмоқда (ёки камида энг машҳур иловалар учталигида). Аммо чатбот илк муаммоларга дуч келиб улгурди. Масалан, бир неча кун олдин у Италияда блокланди. Маҳаллий регулятор ишлаб чиқарувчига илова қанақа маълумотларни тўплаши ва қанақа шахсий маълумотларни қайта ишлаши ҳақида сўров юборган. Расмий баёнотда DeepSeek вакилларининг тўлиқ жавоби келтирилмаган, аммо таъкидланишича, у «бутунлай қониқарсиз» бўлиб чиққан. Хусусан, чатбот яратувчилари Италияда фаолият юритмасликларини, шу боис Европа қонунчилиги ўзларига таъсир кўрсатмаслигини билдирган.

DeepSeek сайтида тўпланган барча маълумотлар Хитойдаги «ҳимояланган серверларда» сақланиши кўрсатилган ва бу кўплаб давлатлар учун жиддий муаммога айланиши мумкин. Илова аллақачон Ирландия, Нидерландия, Франция ва Жанубий корея регуляторлари эътиборига тушган, шунга қарамай, ушбу мамлакатлардан ҳеч бири ҳозирча дастур фаолиятини чеклагани йўқ. Тайван ҳукумати ҳам DeepSeek’дан ҳукумат ташкилотларида фойдаланишни тақиқлади. АҚШда чатботдан Пентагон, NASA ва Ҳарбий-денгиз кучлари ходимлари, шунингдек, Конгресс аъзолари фойдаланиши мумкин эмас.

Ушбу чекловларнинг барчаси илованинг келиб чиқиш жойи билан боғлиқ. Экспертларда компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қандай сақланаётгани бўйича асосли саволлар бор. 30 январь куни киберхавфсизлик билан шуғулланувчи Wiz Research компанияси DeepSeek’ка тегишли маълумотлар базаси очиқ ҳолатда эканини аниқлади. Унда миллионлаб сатр махфий маълумотлар, жумладан, махфий рақамли калитлар ва фойдаланувчилар чатларининг тарихи сақланган. Wiz Research экспртлари DeepSeek дастурчиларига аниқланган нуқсон ҳақида хабар берган ва улар тезкор билан базага киришни ёпиб қўйган.

Бундан ташқари, DeepSeek V3 универсал катта тил моделини бойитиш учун сарфланган ресурслар ҳақидаги баёнот ҳам шубҳага олинган. Дастурчиларнинг таъкидлашича, улар мазкур жараёнга Nvidia’нинг 2 мингдан ортиқ чипидан фойдаланган ҳолда 5,6 миллион доллар сарфлаган. Аммо аслида ушбу сумма анча кўп бўлиши мумкин.

«DeepSeek компаниянинг бутун тарихи давомида график процессорлар учун 500 миллион доллардан ортиқ сарфлаган. Уларнинг ўргатиш жараёни жуда сарамали бўлганига қарамай, кенг кўламли тажриба ва тестлар барибир талаб этилган», — дейди SemiAnalysis таҳлилий компанияси ходими Дилан Пател.

Шунингдек, DeepSeek’нинг барча моделлари очиқ манбали кодга эга, бозорда арзон моделларни яратиш билан шуғулланувчи кўплаб янги дастурчилар пайдо бўлиши мумкин. Истиқболда бу Nvidia чипларига бўлган талабнинг ортишига олиб келади.

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:15 · 31.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Янгиликлар 8:48 · 31.07.2026
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди