Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди

11:17 · 19.11.2025

Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди

13:46 · 18.11.2025

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

11:18 · 18.11.2025

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди

16:31 · 17.11.2025

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

12:04 · 17.11.2025

ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади

10:18 · 17.11.2025

Тиббиёт муассасаларига йўлланмасиз мурожаат қилганларга пулли хизмат кўрсатилади

16:44 · 14.11.2025

Ипотека облигацияларининг муомаласини амалга ошириш тартиби белгиланди

10:06 · 14.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари долларда 5 фоизга ошди

15:03 · 13.11.2025

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби белгиланди

10:30 · 13.11.2025

Энди иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун камида 2 ҳисса миқдорда ҳақ тўланади

17:36 · 12.11.2025

ОТБ Ўзбекистонга микромолиялаштиришни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади

14:01 · 12.11.2025

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди

9:49 · 12.11.2025

Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

14:44 · 11.11.2025

АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда

10:23 · 11.11.2025

Ўзбекистондаги 18 та банк жаримага тортилди

15:14 · 10.11.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди

12:19 · 10.11.2025

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда

10:12 · 10.11.2025

Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди

Уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йил I ярим йиллигида фундаментал қийматидан 17 фоизга баланд эди. Орадан бир йил ўтиб, бу тафовут 4 фоизгача қисқарди. Марказий банк таҳлилига кўра, бу – кўчмас мулк бозорида таклифнинг сезиларли ортгани, спекулятив талабнинг пасайгани ва қурилиш қилиш харажатларининг ошгани билан боғлиқ.

Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди

2025 йил I ярим йиллигида Ўзбекистонда уй-жойларнинг фундаментал қиймати ва бозор нархи орасидаги тафовут 17 фоиздан 4 фоизгача пасайди.

Марказий банк ҳисоботига кўра, кўчмас мулк бозорида таклифнинг сезиларли ортгани ва спекулятив талабнинг камайгани уй-жойларнинг бозор нархи пасайишига таъсир кўрсатган.

Шунингдек, реал нарх ва бозор нархи орасидаги тафовут қисқаришига – уй-жойларнинг фундаментал нархи ошиши ҳам ҳисса қўшган.

2025 йил 2-чорагида қайд этилган 4 фоизлик фарқ – 2022 йил 1-чорагидан кейинги давр учун минимум кўрсаткич ҳисобланади.

Уй-жой нархларида тўғриланиш кузатилмоқда

Марказий банк ҳисоботида келтирилган Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил I ярим йиллиги якунига кўра, уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йилнинг мос даврига нисбатан миллий валютада 4,9 фоизга, хорижий валютада 6,2 фоизга пасайган.

Айни шу даврда таклиф ҳажми ошган: 2025 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган қурилиш ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 72 фоизга кўпайиб, 137,6 тлрн сўмни ташкил этган. Қурилиш ҳажмининг ЯИМдаги улуши 17 фоизгача кўтарилган. Шунингдек, 2025 йил 1 июл ҳолатига қурилиш-монтаж ишлари нархларининг йиллик ўсиш суръати 6,3 фоизгача тезлашган.

Аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти пасайишдан тўхтади

Ипотека ажратишда кредит муддатининг узайиши ва фоиз ставканинг пасайиши билан бир қаторда, аҳоли даромадининг ортиши аҳолининг ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш қобилияти тикланишига сабаб бўлган.

2025 йилнинг дастлабки ярим йиллигида аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти индекси 121 фоизгача кўтарилган.

Шунингдек, 2024 йилда кўчмас мулк бозорида уй-жойлар сони 1 фоизга ошиб, 7,6 млн донага етган.

Уй-жой нархлари аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМга нисбатан пасаймоқда

2025 йил 1 июл ҳолатига, уй-жой нархларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМга нисбати 22 фоизни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоиз бандга камайган.

Изоҳланишича, бу тенденция – уй-жойларнинг бозор нархи пасайиши билан бир қаторда, аҳоли жон бошига номинал ЯИМ миқдори 16 фоизга ошгани билан боғлиқ.

Кўчмас мулк бозорида спекулятив талаб пасайган

2025 йил I ярим йиллиги якуни бўйича кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ижара ҳақлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ўсган. Бу эса, кўчмас мулк бозорида инвестицион жозибадорлик камайганидан далолат беради.

Уй-жой нархлари ўсиш суръатлари даромадга нисбатан секинлашмоқда

2025 йил I ярим йиллиги якуни бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг йиллик ўсиш суръати уй-жой нархларининг йиллик ўсиш суръатига нисбатан 22 фоиз бандга юқорироқ бўлиб, 17 фоизда шаклланди.

Кўчмас мулк бозорида фаоллик сақланиб қолмоқда

2024 йил якуни бўйича шахсий уй-жойга эга уй хўжаликларининг улуши 98 фоизни ташкил этган. 2025 йил бошида шахсий уй-жойга эга бўлмаган 157,3 мингта уй-хўжаликларининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи кўчмас мулк бозорида талабнинг сақланиб қолишига таъсир кўрсатмоқда.

2025 йил I ярим йиллигида имзоланган уй-жой олди-сотди шартномалар сони 177,5 мингтани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга ошган.

Туғилишнинг камайиши уй-жойга талабни сусайтириши мумкин

Ўзбекистоннинг демографик ўсиш суръатларида кузатилаётган пасайиш динамикаси келгусида кўчмас мулк бозорида талабни пасайтириши мумкин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўсиш суръатлари секинлашмоқда. 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига, доимий аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати 2 фоизни ташкил этиб, 37,9 млн кишига етди. Бунда, мамлакат ҳудудининг 1 км2 ҳудудига 84 киши тўғри келган. Ўзбекистонда аҳоли зичлиги Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари медиана кўрсаткичига нисбатан 5 кишига юқори шаклланган..

Ипотека тўлаётганлар сони ошишда давом этмоқда

Меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ипотека кредити мавжуд қарздорлар кўлами кенгайишда давом этмоқда. 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, ҳар 1 000 та меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳолининг 19 тасида ипотека кредити мавжуд бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ошган.

Шунингдек, 2025 йилнинг I ярим йиллигида ажратилган ипотека кредитларининг ўртача ҳажми қарийб 300 млн сўмни ташкил этган. Бу даврда аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси 19,2 фоизни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоиз бандга пасайган. Аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг ўртача тортилган сўндириш муддати 0,5 йилга узайиб, 17,2 йилни ташкил этди.

Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди
Янгиликлар 11:17 · 19.11.2025
Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи мулкнинг реал қиймати билан деярли тенглашди
Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди
Янгиликлар 13:46 · 18.11.2025
Ўзбекистоннинг ўтган йилги ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблангач, 121,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:18 · 18.11.2025
Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк
UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди
Янгиликлар 16:31 · 17.11.2025
UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди
Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch
Молия, Янгиликлар 12:04 · 17.11.2025
Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch
ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади
Янгиликлар 10:18 · 17.11.2025
ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади