Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди

Шу билан бирга, Coca-Cola Uzbekistan жорий йил 9 ойида 736,6 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, бу рақам ўтган йил мос даврида 456,3 млрд сўмни ташкил этганди. Йиллик ўсиш — 61,4 фоиз. Топ-20 таликдаги бошқа аксар корхоналар солиқ тўловларида ҳам ўсиш кузатилган.

UzAutoMotors, “Ўзбекнефтгаз” ва “Навоийазот” тўлаган солиқлар сезиларли камайди
Фото: Nova 24

2025 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон бюджетига 158 трлн сўмдан ортиқ солиқ ундирилди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 18 фоизга кўп.

Солиқ қўмитаси таҳлилига кўра, жорий тушумларнинг 67,9 трлн сўмини ишлаб чиқариш корхоналари тўлаган. Мазкур тармоқнинг 2024 йил мос давридаги солиқ тўлови 33 трлн сўм бўлган. Яъни тушумлар бир йилда қарийб икки баравар ўсган.

Жорий йил 9 ойида ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 20 та корхона солиқларнинг 14,1 трлн сўмини тўлаган. 2024 йил мос даврида улардан 13,9 трлн сўм ундирилганди.

Инфографика: Солиқ қўмитаси

Тушумлар сезиларли ортишида қатор корхоналар кўпроқ солиқ тўлай бошлагани муҳим омил бўлган. Мисол учун, топ-20 талик ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида “Таллимаржон ИЭС” АЖ 2025 йил январь—сентябрь ойларида 1,29 трлн сўм солиқ тўлаган. Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида бу кўрсаткич 215,8 млрд сўм бўлган. Яъни бир йиллик солиқ тўловлари қарийб олти баробарга ўсган.

Шу билан бирга, Coca-Cola Uzbekistan жорий йил 9 ойида 736,6 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, бу рақам ўтган йил мос даврида 456,3 млрд сўмни ташкил этганди. Йиллик ўсиш — 61,4 фоиз. Топ-20 таликдаги бошқа аксар корхоналар солиқ тўловларида ҳам ўсиш кузатилган.

Инфографика: Солиқ қўмитаси

Рақамлардан айрим давлат корхоналари ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада кам солиқ тўлаганини кўриш мумкин. Масалан, UzAutoMotors АЖ 2025 йил январь—сентябрь ойларида 1,36 трлн сўм солиқ тўлаган. 2024 йил мос даврида эса 2,38 трлн сўмлик солиқ тўловини амалга оширганди. Бир йил мобайнида компаниядан 1 трлн сўмга кам солиқ ундирилган (қисқариш 42,6 фоиз).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 9 ой ичида 2,66 трлн сўм, ўтган йил мос даврида 3,18 трлн сўм солиқ тўлаган. Йиллик қисқариш — 520 млрд сўм (16,3 фоиз). Бироқ компания топ-20 талик солиқ тўловчилар ичида биринчиликни эгаллаган.

“Навоийазот” АЖ жорий йил 9 ойида 517,3 млрд сўм, ўтган йил мос даврида 683,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Қисқариш — 24,3 фоиз.

Солиқ қўмитаси изоҳига кўра, рўйхатга Ўзбекистон иқтисодиётининг энг йирик саноат корхоналари  — Навоий ва Олмалиқ кон-металларугия комбинатлари киритилмаган.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк