1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди
«Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

«Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
- соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
- 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.
2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:
- хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
- хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.
Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:
- 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
- 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
- 154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
- 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.
Шунингдек, қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади:




