Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади

14:47 · 04.03.2025

McDonald’s — фастфуд империяси тарихи

14:41 · 04.03.2025

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди

14:07 · 04.03.2025

Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди

13:12 · 04.03.2025

Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?

11:43 · 04.03.2025

Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди

20:20 · 03.03.2025

Рўйхатда биринчи: Ҳиндистоннинг энг бадавлат инсони — Мукеш Амбани бизнеси

13:00 · 03.03.2025

АҚШда криптовалюталарнинг стратегик захираси яратилади

10:24 · 03.03.2025

Ўзбекистонда ипотека кредитига субсидия олиш учун ариза бериш бошланди. Уни қандай олиш мумкин?

9:54 · 03.03.2025

Ўзбекистонда февралда ойлик инфляция 0,54 фоизни, йиллик эса 10 фоиздан ортиқни ташкил этди

11:27 · 02.03.2025

Ўзбекистонда биржа савдолари орқали 2,91 тонна олтин сотилди

12:48 · 01.03.2025

АҚШ ва Украина ўртасида нодир металлар тўғрисидаги битим имзоланмади

10:40 · 01.03.2025

Давлат буюртмачиларига харид карталарини бериш бошланади

9:48 · 01.03.2025

Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин

17:46 · 28.02.2025

Нейротармоқлар иши: сунъий интеллект меҳнат бозорини қандай ўзгартирмоқда?

13:25 · 28.02.2025

Марказий банк банклар учун микро ва кичик бизнесни кредитлашни соддалаштиради

12:08 · 28.02.2025

1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди

10:43 · 28.02.2025

Марказий банк «Инфляция калькулятори«ни ишга туширди

9:50 · 28.02.2025

Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?

Қачонки йирик компаниялар дунёдаги ўзгаришларга тезда мослаша олмаса, ҳатто энг мустаҳкам тузилмалар ҳам қулайди. Бир пайтлар бозорни бошқарган Nokia’нинг қудрати, Kodak’нинг сифати ёки Polaroid’нинг инновациялари ҳақида фақат эски авлод вакиллари эслайди. Улар қаёққа йўқолди?

Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?

Kodak: «Сиз тугмани босасиз — қолганини биз қиламиз»

Биринчи Kodak камераси 1888 йилда пайдо бўлган. Ташқи кўриниши бўйича у замонавий iPhone смартфонларининг катта қутисига ўхшар эди. Биринчи Kodak плёнкасига 100 та кадр жойлашарди: плёнка тугаганида, мижозлар камерани почта орқали компания асосчиси Жорж Истманга юборарди. У суратларни чиқариб, картонга ёпиштирар ва камерага янги плёнка ўрнатарди — бу хизмат 10 доллар турарди. Kodak’нинг шиори қуйидагича эди: «Сиз тугмани босасиз — қолганини биз қиламиз» — компания фақат қурилма сотмасдан, балки сервис ҳам тақдим этарди.

 

Рақамли фотография ривожланиши билан Kodak ўз машҳурлигини йўқота бошлади, гарчи компания муҳандисларидан бири — Стив Сассон — 1975 йилда биринчи рақамли фотокамерани яратган бўлса ҳам. Kodak учун плёнка бизнеси катта даромад келтирарди, шунинг учун ишлаб чиқарувчилар ундан воз кечишга журъат қилмайди. Бироқ, улар япон компанияси Fujifilm йўлидан ҳам бормайди — компания рентген аппаратлари учун плёнка ишлаб чиқаришга ўтган эди.

Қарийб 20 йил ўтиб, Kodak Apple компанияси билан ҳамкорликда Quicktake 100 рақамли фотокамерасини чиқаради. Камера сенсори атиги 0,3 Мп бўлиб, 1 Мб ҳотирага 640×480 ўлчамли 8 та ёки 320×200 ўлчамли 32 та сурат сиғарди. Суратларни ўчириш ёки олдиндан кўриш имкони йўқ эди, фақат Macintosh компьютерлари орқали кўчириш мумкин бўларди.

1996 йилда Kodak бош директори Жорж Фишер рақамли фотографияни ривожлантиришга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишга қарор қилади: компания мумкин бўлган барча чораларни кўради — ҳатто 10 мингта фотосуратларни чоп этиш учун махсус киосклар очади. Бироқ, бозор бунга тайёр эмас эди, шунинг учун бу пуллар беҳуда сарфланади.

2012 йилда Kodak банкротлик ҳақида ариза топширади, аммо бир неча йил ўтиб, Kodak IM5 (13 мегапикселли камерага эга) ва премиум-класс смартфони Kodak Ektra билан бозорга қайтишга ҳаракат қилади. Ҳозирда компания асосан принтерлар ишлаб чиқаради ва яқинда фармацевтика бизнесига кириш нияти борлигини эълон қилди.

Polaroid: «Даҳо ва унинг сеҳрли камераси»

XX асрнинг иккинчи ярмида Kodak’нинг асосий рақиби бўлган Polaroid ҳам рақамли технологияларга мослаша олмади. Компания Иккинчи жаҳон уруши даврида машҳурликка эришганди — у вақтда Polaroid ишлаб чиқаришни асосан учувчилар ва аскарлар учун антиблик кўзойнаклар, нишонни мўлжаллаш ускуналари, фотоаппаратлар ва бошқа оптик қурилмаларга қаратган эди.

1970-йиллар бошида Polaroid рангли суратларни бир зумда чоп этадиган SX-70 камерасини ишлаб чиқаради. Ўша пайтда Life журнали Polaroid асосчиси Эдвин Лэнд сурати туширилган муқова билан чиқади. Титулда Лэндни даҳо деб, унинг ихтиросини эса сеҳрли камера деб аташади. 1978 йилга келиб, SX-70 сотувлари 14 миллион донага етади.

1990-йилларда сурат олиш учун янги ва замонавийроқ қурилмалар — видеокамералар ва рақамли фотоаппаратлар пайдо бўла бошлайди. Polaroid ишлаб чиқариши пасайиб кетади ва 2001 йилга келиб, компания банкрот бўлади.

2016 йилда Polaroid ўз смартфони — Snapни чиқаради, аммо у компания умид қилганидек оммалашмайди. 2017 йилда, ташкил топганига 80 йил тўлиб, Polaroid 1977 йилдаги OneStep камерасининг замонавий версияси — OneStep 2 билан бозорга қайтади.

Blockbuster: «Жуда тор доирали бизнес»

Америка компанияси Blockbuster 1985 йилда фаолиятини бошлайди ва уч йил ичида АҚШдаги энг йирик видеомагазинлар тармоғига айланади. У биргина кеч қайтарилган кассеталар учун жарималарданоқ 800 миллион доллар даромад оларди.

Бундай йирик бозор ўйинчисини мағлуб этиш Netflix’га насиб этди. 1997 йилда пайдо бўлган бу компания контент истеъмолига бўлган қарашларни тубдан ўзгартиради. Netflix асосчиларидан бири Рид Ҳастингс ҳатто Blockbuster’да «Аполлон-13» фильмини кеч қайтаргани учун жарима тўлагани ва шу воқеа Netflix’ни яратишга илҳом бергани ҳақида афсона ҳам тўқиб чиқарган.

Фаолиятининг бошида онлайн-видео хизматлари катта зарарга учраган эди. Шунда Netflix Blockbusterга 50 миллион доллари эвазига компаниянинг 49 фоиз улушини сотиб олишни ва платформани Blockbuster.com деб қайта номлашни таклиф қилади. Аммо компания бош директори Жон Антиоко буни «жуда тор доирали бизнес» деб ҳисоблаб, таклифни рад этади.

Бироз вақт ўтиб, Blockbuster энергетика компанияси Enron билан ҳамкорликда онлайн-видео савдосини ривожлантиришга ҳаракат қилади. Лекин раҳбарлар интернетга ўтиш ғоясига жиддий ёндашишмайди. Улар фильмлар учун ҳуқуқ муаммоларига дуч келганида, Enron билан келишувдан воз кечади. 2010 йилда Blockbuster банкрот бўлади.

Tower Records: «Компакт-дисклар ўз машҳурлигини йўқотмайди»

1990-йилларда Tower Records компаниясига тегишли дўконлар кассеталар, плейерлар, видеоуйинлар ва аксессуарлар сотар ва ўша давр одамлари учун энг оммабоп учрашув жойи ҳисобланарди. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун асосий шарт — мавжуд трендлардан хабардор бўлиш эди.

1995 йилда компания Tower.com сайтини ишга туширди. Бироқ дўконлар тармоғи асосчиси Рассел Соломон шунга қарамай, компакт-дисклар яна узоқ вақт талабгир бўлиб қолади деб ишонарди.

Бир неча йил ўтиб, Шон Фэннинг Napster номли «қароқчи» сайт яратади, у орқали фойдаланувчилар музикаларни бепул юклаб олиш имкониятига эга бўлди. Кейинчалик iTunes каби бошқа стриминг хизматлари ҳам пайдо бўлади. Натижада, 2004 йилда Tower Records банкротга учрайди.

Nokia: «Миллиард мижоз — мобил телефонлар қиролига ким рақобат қила олади?»

Nokia компанияси 1865 йилда Россия империяси таркибидаги Финляндияда ташкил этилган. Аммо у пайтда компания мобил телефонлар эмас, балки қоғоз ишлаб чиқариш билан шуғулланган. XX аср давомида кабеллар, шиналар ва маиший техника ишлаб чиқаришга ҳам эътибор қаратган.

Nokia ўзининг биринчи катта муваффақиятини 1987 йилда қўлга киритади. У Mobira Cityman номли телефонни тақдим этади — тез орада у ҳашамат рамзига айланади. Mobira Cityman 800 грамм оғирликка эга бўлиб, ҳозирги қиймат бўйича тахминан 4,5 минг евро турарди. Бу телефон Совет Иттифоқи бош котиби Михаил Горбачёвнинг Финляндиядан Москвага алоқа вазирига қўнғироқ қилаётгани тасвирланган сурат орқали алоҳида обрў қозонади. Шу воқеадан сўнг, финлар Cityman’ни «Гобра» деб атай бошладилар.

1992 йилда компания телекоммуникация бозорига эътибор қаратишга қарор қилади: Nokia барча қоғоз фабрикаларини ёпади, телевизор, шина ва кабеллар ишлаб чиқаришдан воз кечади ва фақат мобил телефонлар яратишга киришади.

Компаниянинг энг юқори тараққиёт даври —2007 йилда, у жаҳон мобил қурилмалар бозорида етакчига айланади ва улуши 49 фоизга етади. Шу йили Forbes журнали Nokia раҳбари Олли-Пекка Калласвуо сурати туширилган муқова билан чиқади. Унда «Миллиард мижоз — мобил телефонлар қиролига ким рақобат қила олади?» деб ёзилган эди.

Ўша йили Apple ўзининг биринчи iPhone’ини чиқаради. Бир йил ўтиб, Android телефонлари бозорга кириб келади. Натижада, орадан беш йил ўтгач, Nokia ўз мобил бизнесини Microsoft’га сотади. Шунга қарамай, энг кўп сотилган мобил телефонлар рейтингида 10 таликнинг 7 таси Nokia моделлари ҳисобланарди.

Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 14:47 · 04.03.2025
Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади
McDonald’s — фастфуд империяси тарихи
Бизнес, Янгиликлар 14:41 · 04.03.2025
McDonald’s — фастфуд империяси тарихи
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди
Янгиликлар 14:07 · 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди
Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди
Янгиликлар 13:12 · 04.03.2025
Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди
Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?
Янгиликлар 11:43 · 04.03.2025
Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
Янгиликлар 20:20 · 03.03.2025
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди