Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади

14:47 · 04.03.2025

McDonald’s — фастфуд империяси тарихи

14:41 · 04.03.2025

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди

14:07 · 04.03.2025

Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди

13:12 · 04.03.2025

Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?

11:43 · 04.03.2025

Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди

20:20 · 03.03.2025

Рўйхатда биринчи: Ҳиндистоннинг энг бадавлат инсони — Мукеш Амбани бизнеси

13:00 · 03.03.2025

АҚШда криптовалюталарнинг стратегик захираси яратилади

10:24 · 03.03.2025

Ўзбекистонда ипотека кредитига субсидия олиш учун ариза бериш бошланди. Уни қандай олиш мумкин?

9:54 · 03.03.2025

Ўзбекистонда февралда ойлик инфляция 0,54 фоизни, йиллик эса 10 фоиздан ортиқни ташкил этди

11:27 · 02.03.2025

Ўзбекистонда биржа савдолари орқали 2,91 тонна олтин сотилди

12:48 · 01.03.2025

АҚШ ва Украина ўртасида нодир металлар тўғрисидаги битим имзоланмади

10:40 · 01.03.2025

Давлат буюртмачиларига харид карталарини бериш бошланади

9:48 · 01.03.2025

Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин

17:46 · 28.02.2025

Нейротармоқлар иши: сунъий интеллект меҳнат бозорини қандай ўзгартирмоқда?

13:25 · 28.02.2025

Марказий банк банклар учун микро ва кичик бизнесни кредитлашни соддалаштиради

12:08 · 28.02.2025

1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди

10:43 · 28.02.2025

Марказий банк «Инфляция калькулятори«ни ишга туширди

9:50 · 28.02.2025

Рўйхатда биринчи: Ҳиндистоннинг энг бадавлат инсони — Мукеш Амбани бизнеси

Мукеш Амбани узоқ йиллардан бери нафақат Ҳиндистон, балки бутун Осиёдаги энг бой одамлари рўйхатининг юқори поғоналаридан жой олиб келади. Аммо унинг бизнеси отаси томонидан асос солинган тадбиркорликнинг давомидир. Отаси вафотидан кейин мерос масаласида укаси билан келишмовчилик юзага келади. Шунда она меросни адолатли тақсимлаш бўйича қарор чиқаради.

Рўйхатда биринчи: Ҳиндистоннинг энг бадавлат инсони — Мукеш Амбани бизнеси

Ўн йилдан ортиқ вақт давомида Reliance Industries Limited (RIL) ҳинд конгломерати раиси ва бошқарувчи директори Мукеш Амбани Ҳиндистоннинг энг бой одамлари рўйхатини бошқариб келмоқда. Унинг бойлиги 116 миллиард долларга баҳоланиб, Амбанини Осиёдаги энг бой инсонга айлантирган. Шунингдек, у дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ўн биринчи ўринни эгаллайди.

Мукеш Амбани 1957 йилда Яманнинг Аден шаҳрида туғилган. Амбани оиласи Ҳиндистондаги савдо кастаси — банья гуруҳига мансуб (бу кастанинг машҳур вакилларидан бири Махатма Ганди бўлган).

1958 йилда Мукешнинг отаси Дхирубхай Амбани Бомбейга (ҳозирги Мумбай) қайтиб, амакиваччаси билан бирга The Reliance Commercial Corporation номли кичик бизнесни ташкил қилади. Компания асосан зираворлар ва тўқимачилик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган.

Кейинчалик, Reliance ўз фаолиятини кенгайтириб, нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, чакана савдо ва телекоммуникация каби кўплаб соҳаларда йирик корпорацияга айланади.

Мукеш Амбани Бомбей университетида кимё муҳандислиги бўйича бакалавр даражасини олган. Кейин у Стэнфорд университетига бориб, MBA дастурида ўқишни бошлайди. Бироқ, 1981 йилда ўқишини тугатмасдан, Ҳиндистонга қайтиб, отасига оилавий бизнесни ривожлантиришда ёрдам беришга қарор қилади.

2002 йилда Дхирубхай Амбани вафот этгач, Мукеш ҳамда унинг укаси Анил Амбани ўртасида бизнес устидан назорат қилиш бўйича келишмовчиликлар юзага келади. 2005 йилда онаси Кокилабен Амбани активларни тақсимлаб, шундай қарор чиқарди:

  • Мукеш Амбани нефть, газ, нефть-кимё, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларини назорат қилди;
  • Анил Амбани эса телекоммуникация, энергетика ва молиявий хизматларни ўз тасарруфига олди.

Мукеш Амбанининг энг йирик ютуқларидан бири — 1999 йилда Ҳиндистоннинг Гужарот штатидаги Жамнагар шаҳрида дунёнинг энг катта нефтни қайта ишлаш заводини ишга тушириш бўлган. Шунингдек, у Reliance Industries Limited (RIL) ишлаб чиқариш имкониятларини сезиларли даражада оширган бир нечта замонавий саноат корхоналарини барпо этади. 2008 йилда Жамнагардаги биринчи завод ёнида яна бир йирик нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилади.

RIL’нинг Жамнагар майдонида ПАО «СИБУР Холдинг» билан ҳамкорликда Reliance Sibur Elastomers Private Ltd қўшма корхонаси ташкил этилади. Лойиҳа доирасида бутилкаучук ва галобутилкаучук ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ҳозирда Амбани конгломерати Ҳиндистон ҳукумати томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича белгиланган стратегияга мувофиқ ҳаракат қилмоқда. 2022 йил январь ойида Reliance Industries Limited (RIL) раиси 75 миллиард доллар миқдоридаги сармоя орқали қайта тикланувчи энергия манбалари инфратузилмасини ривожлантириш режасини эълон қилганди. Бу лойиҳа электростанциялар, қуёш панеллари ва электролизерлар каби тармоқларни ўз ичига олади. 2024 йилнинг иккинчи ярмида Жамнагарда бешта заводдан иборат “гига-комплекс” очилиши режалаштирилган бўлиб, унда фотоэлектрик панеллар, ёқилғи элементлари тизимлари, экологик тоза водород, энергия аккумуляторлари ва кучли электротехника ускуналари ишлаб чиқарилади.

2006 йилда Амбани Reliance Retail’ни асос солади, у ҳам анъанавий, ҳам интернет-дўконларни ўз ичига олган. Компания 249 миллион мижозга эга бўлиб, Ҳиндистоннинг энг йирик чакана савдо оператори ҳисобланади. 2008 йилдан бери у Ҳиндистон Премьер-лигаси (IPL) таркибидаги Mumbai Indians крикет жамоасига эгалик қилади ҳамда Ҳиндистон Суперлигаси (ISL) асосчиларидан бири ҳисобланади.

2016 йилда у телекоммуникация ва электрон тижорат соҳасида фаолият юритувчи Jio Platforms’ни ташкил қилади. Jio Ҳиндистонда мобил интернет ривожланишида инқилобий ўзгариш яратиб, мамлакат бўйлаб биринчи 4G тармоғини ишга туширади. Компания 5G тармоғи ривожланишида ҳам пешқадамлардан бирига айланиб, бугунги кунга келиб унинг 5G фойдаланувчилари сони 50 миллиондан ошиб кетган.

2020 йил апрель ойида у Facebook Jio Platforms’нинг 9,99 фоиз акциясини 5,7 миллиард долларга сотиб олади. Бу дунёдаги технологик компаниянинг миноритар акциялари учун энг йирик инвестиция ва Ҳиндистон технология секторига киритилган энг йирик тўғридан-тўғри хорижий сармояга айланганди. 2022 йил август ойида Meta ва Jio биринчи марта ўз туридаги онлайн-савдо хизматини ишга туширади, унга кўра истеъмолчилар JioMart онлайн-платформасидан товарларни WhatsApp иловаси орқали тўғридан-тўғри харид қилиш имкониятига эга бўлди.

2023 йил август ойида Амбани Jio дунёдаги биринчи 6G тармоғини ривожлантирадиган компаниялардан бирига айланишини эълон қилади. Ҳозирда Jio Ҳиндистондаги энг йирик мобил оператор (40 фоиз бозор улуши) ва дунёдаги учинчи йирик оператор бўлиб, 470 миллиондан ортиқ абонентга эга.

Амбанининг сўнгги йирик битимларидан бири The Walt Disney Company билан Ҳиндистондаги телевизион ва стриминг активларини бирлаштириш бўйича келишув бўлди. Ушбу қўшилган компания 8,5 миллиард долларлик активларга эга бўлиб, 120 та телеканал ва икки стриминг платформасини назорат қилади ҳамда Ҳиндистонда Disney контентининг эксклюзив дистрибуция ҳуқуқларига эга. Янги ташкил этилган компаниянинг директорлар кенгаши раиси Мукеш Амбанининг рафиқаси Нита Амбанидир.

Амбани компанияси Ҳиндистондаги анъанавий оилавий бизнес намуналаридан бири ҳисобланади. Нита Амбани — Reliance Foundation хайрия жамғармасининг асосчиси ва раиси бўлиб, у RIL’нинг ижтимоий лойиҳаларини бошқаради. Амбани фарзандлари ҳам отасининг компаниясида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган.

Амбани оиласи Мумбайдаги 27 қаватли саройда яшайди. Унинг баҳоси тахминан 2 миллиард долларга баҳоланади ва бу дунёдаги энг қиммат шахсий резиденциялар орасида иккинчи ўринни эгаллайди.

Амбани, худди бошқа ҳинд миллиардери Гаутам Адани каби, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан яқин алоқада экани сир эмас. Ушбу алоқалар Моди 2001–2014 йилларда Гужарот штати бош вазири бўлган даврдан бери давом этиб келмоқда. Ҳиндистонда Мукеш Амбанининг отаси Дхирубхай Амбани 90-йиллардаёқ Моди келажакда бош вазир бўлишини олдиндан башорат қилгани ҳақида афсона мавжуд. У Модини ҳақиқий етакчи деб атаган.

Бу муносабатлар Ҳиндистон мухолифати томонидан қаттиқ танқидга учраб келмоқда. 2024 йил март ойида, Моди туғилган Гужаротда сайловолди кампанияси давомида, мухолифат етакчиси Раҳул Ганди: «Мен бу ерга сизларга ҳукумат Моди мамлакатнинг энг бой инсонлари — Адани ва Амбани ҳукмига бўйсунган ҳолда ишлаётганини айтиш учун келдим», — деб баёнот берганди.

2024 йил январь ойида Гужарот инвестиция форумидаги нутқида, Мукеш Амбани Модини Ҳиндистон тарихидаги энг муваффақиятли бош вазир деб атайди: «Мен ишонаман, ҳар бир гужаротлик ишонади ва ҳар бир ҳинд ишонадики, Моди даври Ҳиндистонни тараққиёт, ривож ва шон-шуҳратнинг янги чўққиларига олиб чиқади».

Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 14:47 · 04.03.2025
Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб Temu платформасидан фойдаланиш чекланади
McDonald’s — фастфуд империяси тарихи
Бизнес, Янгиликлар 14:41 · 04.03.2025
McDonald’s — фастфуд империяси тарихи
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди
Янгиликлар 14:07 · 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилди
Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди
Янгиликлар 13:12 · 04.03.2025
Қурилишда экологик назорат кучайтирилди: янги жарималар белгиланди
Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?
Янгиликлар 11:43 · 04.03.2025
Kodak, Nokia ва бошқа концернлар нега рақамлаштиришга мослаша олмади?
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
Янгиликлар 20:20 · 03.03.2025
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди