Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?

10:15 · 05.04.2025

Ўзбекистонда такси паспорти жорий этилади

11:33 · 04.04.2025

Эксклюзив ҳуқуқлар берилган корхоналар реестри эълон қилинди

10:57 · 04.04.2025

Тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади

10:00 · 04.04.2025

Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли

12:39 · 03.04.2025

Ўзбекистонда олтин нархининг ошиши: уч ойда 100 граммли қуйманинг қиймати 15,9 фоизга кўтарилди

11:39 · 03.04.2025

Трамп бутун дунёдан импорт қилинадиган товарларга бож жорий этди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

10:01 · 03.04.2025

Тошкентда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли автомобилларда таксичилик қилишга рухсат берилади

18:51 · 02.04.2025

Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

12:57 · 02.04.2025

Ўқув маркази очмоқчи бўлганларга субсидия берилади

11:31 · 02.04.2025

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

10:53 · 02.04.2025

Uzum Tezkor етказиб бериш бозорида устун мавқега эга деб топилди

10:21 · 02.04.2025

Forbes дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

18:21 · 01.04.2025

Мартда ойлик инфляция яна 0,9 фоизгача тезлашди — статистика

13:54 · 01.04.2025

Гуллар қироли: Гонконгнинг энг бой кишиси 37,9 млрд долларни қандай топди?

11:03 · 01.04.2025

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони қисқарди — Марказий банк

10:29 · 01.04.2025

Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?

12:15 · 29.03.2025

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

11:37 · 29.03.2025

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони қисқарди — Марказий банк

Регулятор буни мавсумий омил ҳамда нисбатан тезроқ тўлдирилаётган вакансиялар сони билан изоҳлади. Айрим тармоқларнинг рақамлаштирилиши орқали келгусида АКТ, чакана савдо соҳаларида иш ҳақи ўсиши мумкин.

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони қисқарди — Марказий банк

2024 йилда Ўзбекистонда меҳнат бозори иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сонининг ўсиши фонида юқори фаолликни кўрсатди. Бу ҳақда Марказий банкнинг ўтган йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича меҳнат бозори шарҳида келтирилган.

Регулятор кузатувларига кўра, тўртинчи чоракда 41 мингга яқин бўш иш ўринлари эълон қилиниб, мавсумий омиллар ҳисобига учинчи чоракка нисбатан (54 минг) пастроқ бўлди. Бу тенденциялар муқобил кўрсаткичларда ҳам кузатилди.

Бўш иш ўринларининг асосий қисми чакана савдо (умумий вакансияларнинг 21 фоизи), ишлаб чиқариш (16,1 фоиз) ва умумий овқатланиш (15,7 фоиз) соҳаларига тўғри келган.

Қурилиш соҳасидаги вакансиялар 45 фоизга, умумий овқатланиш 30 фоизга ва таълим сектори 26 фоизга қисқарди. Марказий банк буни мавсумий омил билан бирга, вакансиялар нисбатан тезроқ тўлдирилиб борилаётгани билан изоҳлади.

марказий банк, меҳнат бозори, вакансия, бандлик, иш ҳақи

Регуляторнинг иқтисодий фаоллик бўйича ўтказилган сўровларида 2024 йилнинг иккинчи ярмида саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида яратилган иш ўринлари сони ўсишининг тезлашиши қайд этилган.

Резюмелар сони ўсишда давом этиб, номзодликка, асосан, ўрта малакага эга ишчилар томонидан тақдим этилмоқда. Бу савдо, маъмурий ва маиший хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари ҳиссасига тўғри келади.

Ишсизлик даражаси 2023 йилдаги 6,8 фоизлик даражадан 2024 йилнинг учинчи чораги якуни бўйича 5,7 фоизгача пасайган. Иқтисодий фаол аҳоли сони бу даврда бироз ошиб, 15,1 миллион кишини ташкил этди. Ишсизликнинг камайиши эса иқтисодиётда банд бўлганларнинг 14 млндан 14,2 миллионгача кўпайиши (+2 фоиз) фонида кузатилди.

Бандлар сонининг ошиши, асосан, бозорда янги турдаги соҳа ва хизматларда фаолият олиб борувчилар ҳисобига юзага келмоқда. Анъанавий ҳисобланадиган тармоқларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва саноатда бандлар сонининг қисқариши кузатилмоқда.

2024 йилда ЯТТлар сони 18 фоизга ўсиб, 284 мингни ташкил этди. Уларнинг аксарияти чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолиятини давом эттирмоқда.

Қурилиш ишларининг юқори ўсиш суръатлари (реал ўсиш — 8,8 фоиз) сақлаб қолиниши меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг ошишига таъсир кўрсатиб, ўтган йилнинг иккинчи ярмидан соҳада иш ҳақи ўсишининг асосий омилларидан бўлди.

Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида 2022−2023 йилларда кузатилган иш ҳақининг юқори ўсиш импульси 2024 йилда босқичма-босқич камайди. Жумладан, ташиш ва сақлаш, турар-жой хизматлари ва умумий овқатланиш соҳаларида ўсиш суръатлари мақбуллашди.

Бундан ташқари, банк ва молия (шу жумладан, суғурта ва лизинг бозори) ҳамда АКТ соҳаларида иш ҳақи ўсиши бироз секинлашди. Бунга ушбу тармоқларда меҳнат бозори мувозанатлашиши таъсир қилди.

Юқори истеъмол талаби сақланиб қолаётган шароитда чакана савдода иш ҳақининг ўсиши нисбатан юқорилигича қолмоқда. Марказий банк бошқа тармоқларни, жумладан, савдони рақамлаштириш келгусида АКТ, чакана савдо соҳаларида иш ҳақи ўсишини қўллаб-қувватлашини кутмоқда.

Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?
Янгиликлар 10:15 · 05.04.2025
Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?
Ўзбекистонда такси паспорти жорий этилади
Авто, Янгиликлар 11:33 · 04.04.2025
Ўзбекистонда такси паспорти жорий этилади
Эксклюзив ҳуқуқлар берилган корхоналар реестри эълон қилинди
Янгиликлар 10:57 · 04.04.2025
Эксклюзив ҳуқуқлар берилган корхоналар реестри эълон қилинди
Тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар 10:00 · 04.04.2025
Тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли
Бизнес, Янгиликлар 12:39 · 03.04.2025
Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли
Ўзбекистонда олтин нархининг ошиши: уч ойда 100 граммли қуйманинг қиймати 15,9 фоизга кўтарилди
Молия, Янгиликлар 11:39 · 03.04.2025
Ўзбекистонда олтин нархининг ошиши: уч ойда 100 граммли қуйманинг қиймати 15,9 фоизга кўтарилди