Глобал фонд бозорлари қулаяпти – Трамп бож сиёсати инвесторларни хавотирга солди

16:17 · 07.04.2025

Кредит картасидан қандай фойдаланилади?

13:44 · 07.04.2025

Сунъий интеллект ортидаги инсон: Сэм Альтман — OpenAI асосчиси ва технологиялар келажаги учун курашчи

12:32 · 07.04.2025

Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонун: мижозлар учун нима ўзгаради?

10:11 · 07.04.2025

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

14:49 · 06.04.2025

Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?

10:15 · 05.04.2025

Ўзбекистонда такси паспорти жорий этилади

11:33 · 04.04.2025

Эксклюзив ҳуқуқлар берилган корхоналар реестри эълон қилинди

10:57 · 04.04.2025

Тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади

10:00 · 04.04.2025

Бренд-одам. Олег Тинковнинг тадбиркорлик йўли

12:39 · 03.04.2025

Ўзбекистонда олтин нархининг ошиши: уч ойда 100 граммли қуйманинг қиймати 15,9 фоизга кўтарилди

11:39 · 03.04.2025

Трамп бутун дунёдан импорт қилинадиган товарларга бож жорий этди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

10:01 · 03.04.2025

Тошкентда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли автомобилларда таксичилик қилишга рухсат берилади

18:51 · 02.04.2025

Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

12:57 · 02.04.2025

Ўқув маркази очмоқчи бўлганларга субсидия берилади

11:31 · 02.04.2025

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

10:53 · 02.04.2025

Uzum Tezkor етказиб бериш бозорида устун мавқега эга деб топилди

10:21 · 02.04.2025

Forbes дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

18:21 · 01.04.2025

Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонун: мижозлар учун нима ўзгаради?

Депозитларни кафолатлаш тизими энди янада кенгроқ доирадаги шахслар учун амал қилади. Илгари тизим фақат жисмоний шахсларга тааллуқли бўлган бўлса, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга ҳам тегишли бўлади.

Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонун: мижозлар учун нима ўзгаради?

Ўзбекистонда омонатларни кафолатлашга оид янги қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжат омонатчиларнинг маблағларини ҳимоя қилиш тизимига қатор муҳим ўзгаришлар киритмоқда.

Омонатларни кафолатлаш тизимидаги асосий ўзгаришлар

Депозитларни кафолатлаш тизими энди янада кенгроқ доирадаги шахслар учун амал қилади. Илгари тизим фақат жисмоний шахсларга тааллуқли бўлган бўлса, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга ҳам тегишли бўлади.

Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти директори Санжар Носировнинг сўзларига кўра, бу кичик бизнес учун қўшимча молиявий ҳимоя яратади. Айниқса, банк фаолиятида молиявий муаммолар юзага келганда бу омил катта аҳамият касб этади. 200 миллион сўм миқдори бир қарашда унчалик катта бўлиб кўринмаслиги мумкин, аммо кичик бизнес учун ҳатто шу ҳажмдаги кафолат ҳам жуда муҳимдир, чунки уларнинг кундалик операциялари — коммунал хизматлар учун тўловлар, иш ҳақи тўлаш ва бошқа харажатлар банкда вақтинчалик молиявий муаммолар юзага келса ҳам ҳимояланган бўлиши керак. У қонун нафақат муддатли депозитларга, балки юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб рақамларидаги маблағларига ҳам тааллуқли эканлигини таъкидлади.

Носировнинг фикрича, белгиланган 200 миллион сўмлик норма омонатчилар ўз омонатлари ҳажмини қисқартириши кераклигини англатмайди. Қонун банкларни тўлиқ суммани тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Бироқ янада ишончли бўлиш учун омонатчилар маблағларни бир нечта банк ўртасида тақсимлашлари мумкин. Масалан, ҳар бирида 150-170 миллион сўмдан, бу эса активларни қўшимча даражада ҳимоялаш имконини беради.

Кафолатланган омонат миқдори инфляция ва иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда камида уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, жорий норма банк тизимидаги барча омонатларнинг 99,7 фоизини ҳимоя қилишни таъминлайди.

Компенсация тўловлари муддати сезиларли даражада қисқартирилмоқда. Илгари бу жараён 83 кунгача вақт олган бўлса, эндиликда у босқичма-босқич тезлаштирилиб, 7 иш куни ичида тўловлар амалга оширилади. Бу омонатчиларнинг ўз маблағларидан фойдаланиш имкониятини тезроқ тиклаш ва юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни камайтириш имконини беради.

Омонатларни кафолатлаш жамғармасини молиялаштириш тизими ўзгартирилмоқда. Илгари маблағ етишмовчилиги юзага келганда, Жамғарма қарз олган. Янги тизимда эса, буджет кўмагидан ташқари, Жамғарма Марказий банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга бўлади. Мутахассислар бу тизимнинг барқарорлигини оширишини ва буджетга тушадиган юкни камайтиришини таъкидламоқда.

Халқаро тажриба ва IADI стандартларига мувофиқлик

Янги қонун халқаро омонатларни кафолатлаш стандартларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу эса тизимнинг янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлайди. Омонатларни суғурталовчилар халқаро уюшмаси (IADI) маълумотларига кўра, дунё бўйича омонатларни кафолатлаш тизими ўртача 92 фоиз омонатчини қамраб олади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 99,7 фоизни ташкил этади.

Таққослаш учун: Қозоғистонда кафолатланган омонат суммаси 9,7 минг доллардан 38,6 минг долларгача, Молдовада – 10,7 минг доллар, Россияда – 14,3 минг доллар, Туркияда эса – 26,4 минг долларни ташкил этади. Бу Ўзбекистонда белгиланган кафолат суммаси халқаро стандартларга мос келишини ва юқори даражадаги ҳимояни таъминлашини кўрсатади.

Банк тизимига таъсири

Янги қонун банк тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Аввало, банкларга нисбатан ишонч ошади, чунки мижозлар ўз маблағлари ҳимояда эканига амин бўлишади. Бу омонатларнинг оммавий ечиб олиниши хавфини камайтиради, айниқса молиявий беқарорлик шароитида бу жуда муҳим.

Бундан ташқари, банклар энди хатарларни бошқаришга кўпроқ масъулият билан ёндашишлари шарт. Чунки улар барча омонатларнинг 100 фоиз кафолатланишига суяниб, иш юрита олмайди. Натижада юқори фоизли, аммо хавфли омонатлар таклифи камаяди ва бу молиявий сектор барқарорлигини мустаҳкамлайди.

AVO банкдан омонатчилар учун тавсиялар

«Омонатларни жойлаштиришда нафақат молиявий жиҳатдан барқарор банкни танлаш, балки жамғармаларни ҳимоя қилишдаги ўз ролини тўғри англаш ҳам муҳим. Бунинг учун барча ҳужжатларни сақлаб қўйиш ва қонунчиликдаги ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш зарур», — дейди AVO банк Юридик департаменти директори Анастасия Кошелева.

Анастасия Кошелева омонатчиларга хатарларни камайтириш ва омонатларни кафолатланган тарзда қайтариш механизмларидан самарали фойдаланишга ёрдам берувчи бир қатор муҳим жиҳатларни таъкидлайди.

  1. Барча ҳужжатларни сақланг. Омонатни банк бўлимида ёки онлайн тарзда очганингиздан қатъи назар, унга оид барча ҳужжатларни сақлаб қўйиш муҳим. Бу ҳужжатлар сизнинг компенсацияга бўлган ҳуқуқингизни исботлашда асқатади. Масалан, омонат шартномаси сиз пул қўйганингизни тасдиқлайди, ҳисобга пул тушганини кўрсатадиган квитанциялар ўтказмани исботлайди, ҳисобдан олинган кўчирмалар эса маблағ ҳаракати ва фоизларнинг ҳисобланганини кўрсатади. Қанчалик кўп ҳужжатга эга бўлсангиз, омонат мавжудлигини исботлаш ва керак бўлса, компенсация олиш шунчалик осон бўлади.
  2. Банк ҳақидаги маълумотларни ишончли манбалардан текшириб боринг. Агар сиз банкка катта миқдорда омонат қўяётган бўлсангиз, унинг молиявий ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш фойдали. Бунинг учун турли манбалардаги маълумотларни ўрганиб, банкнинг ишончлилиги ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш керак. Бундай манбалар қаторига янгиликлар, молиявий ахборот сайтлари, расмий эълонлар, банкларнинг барқарорлик рейтинглари ҳамда мижозлар фикрлари киради. Шунингдек, банклар молиявий ҳисоботларини жойлаштирадиган openinfo.uz портали ҳам фойдали манба бўла олади. Ушбу порталнинг қулай график интерфейси банкнинг молиявий барқарорлигини баҳолашга ёрдам беради.
  3. Банк омонатнинг тўлиқ суммасини қайтаришга мажбур эканини ёдда тутинг. Қонунга кўра, 200 миллион сўмдан ортиқ маблағни омонатга қўйиш қолган суммани йўқотишга олиб келмайди. Банк сизга омонатнинг тўлиқ миқдорини қайтаришга мажбур. Фақатгина 200 миллион сўмгача бўлган қисми бўйича сизга Омонатларни кафолатлаш жамғармаси томонидан компенсация тўланади, қолган суммани эса суд орқали банкдан ундириш мумкин бўлади.
  4. Қонун қайси омонатларга тааллуқли эканлигини билинг. Қонун қабул қилинишидан олдин очилган омонатларга янги тартиб татбиқ этилмайди, бироқ айрим истиснолар мавжуд. Компенсациянинг янги тартиби қуйидаги ҳолларда амал қилади: агар омонат суммаси 200 миллион сўмдан ортиқ бўлса ва қайтариш муддати қонун кучга киргандан кейин узайтирилган бўлса ёки агар омонатни биринчи талаб бўйича олиш мумкин бўлса.

Бу омонатчилар учун нимани англатади

«Янги қонуннинг қабул қилиниши — Ўзбекистон молиявий тизими учун муҳим қадамдир. У компенсация механизмини соддалаштиради ва кафолат билан омонат қўйиши мумкин бўлган шахслар доирасини кенгайтиради. Омонатчилар учун нафақат қонунга таяниш, балки ўз жамғармаларини ҳимоя қилиш мақсадида бир нечта оддий қоидаларга амал қилиш ҳам муҳим. Бунга бир банкдаги кафолатланган компенсация лимитига риоя этиш, банкнинг молиявий ҳолатига эътибор бериш ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш киради. Бу каби чоралар кутилмаган вазиятларда ўзини янада ишончли ва хотиржам ҳис қилишга ёрдам беради», — дея хулоса қилди эксперт.

Глобал фонд бозорлари қулаяпти – Трамп бож сиёсати инвесторларни хавотирга солди
Молия, Янгиликлар 16:17 · 07.04.2025
Глобал фонд бозорлари қулаяпти – Трамп бож сиёсати инвесторларни хавотирга солди
Кредит картасидан қандай фойдаланилади?
Янгиликлар 13:44 · 07.04.2025
Кредит картасидан қандай фойдаланилади?
Сунъий интеллект ортидаги инсон: Сэм Альтман — OpenAI асосчиси ва технологиялар келажаги учун курашчи
Янгиликлар 12:32 · 07.04.2025
Сунъий интеллект ортидаги инсон: Сэм Альтман — OpenAI асосчиси ва технологиялар келажаги учун курашчи
Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонун: мижозлар учун нима ўзгаради?
Молия, Янгиликлар 10:11 · 07.04.2025
Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонун: мижозлар учун нима ўзгаради?
Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Янгиликлар 14:49 · 06.04.2025
Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?
Янгиликлар 10:15 · 05.04.2025
Европа Иттифоқида энг кўп соатбай иш ҳақи қайси давлатларда тўланади?