Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?

10:15 · 26.04.2025

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

11:22 · 25.04.2025

Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ

10:10 · 25.04.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

15:35 · 24.04.2025

Googleʼни ким яратган: дунёни ўзгартирган компаниянинг муваффақият тарихи

11:30 · 24.04.2025

Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди

10:10 · 24.04.2025

WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

20:29 · 23.04.2025

Божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш чоралари нега керак?

17:14 · 23.04.2025

payme «Тўловлар мониторинги» хизматини янада қулай қилди

16:10 · 23.04.2025

115 та корхонадаги давлат акция пакетлари оммавий савдоларга чиқарилади

10:40 · 23.04.2025

Бир қатор тижорат банкларининг 2025 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси очиқланди

10:06 · 23.04.2025

Иккиламчи автомобиллар бозорида нархлар тушиши давом этмоқда

16:21 · 22.04.2025

Акциядорлик жамияти ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

11:39 · 22.04.2025

Шартномаларни имзолашда асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

10:05 · 22.04.2025

Bloomberg LP Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

13:57 · 21.04.2025

Ўзбекистонда 1 июндан хорижликлар «олтин паспорт» бериш жорий этилади

11:55 · 21.04.2025

Маоши йилига 1 долларни ташкил этадиган Марк Цукерберг. Facebook қандай қилиб муваффақиятга эришди?

10:19 · 21.04.2025

Хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

0:27 · 20.04.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Регулятор ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этганини маълум қилди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Фото: Марказий банк

24 апрел куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк нима сабабдан бундай қарор қабул қилинганини изоҳловчи расмий пресс релизни эълон қилди.

Регуляторга кўра, сўнгги ойларда шаклланган умумий ва базавий инфляция кўрсаткичлари инфляцион жараёнлар ва вазиятнинг муаллақ ҳолатда қолаётганини кўрсатмоқда. Ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этган.

“Ушбу қарор инфляция кўрсаткичлари ва кутилмаларини барқарор пасайиш трендига қайтаришга ва ўрта муддатли истиқболда 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароит яратишга хизмат қилади”, – дейилади расмий хабарда.

МБ маълумотларига кўра, йил бошидан умумий инфляция даражаси ўсувчи трендга ўтиб, март ойида йиллик 10,3 фоизни ташкил этди. Айни пайтда, базавий инфляция ҳам тезлашишда давом этиб, йиллик 8,1 фоизга етди. Бу, ўз навбатида, нархларга таклиф омиллари билан бир қаторда талаб омиллари ҳам оширувчи таъсир кўрсатаётганини акс эттирмоқда.

“Ёқилғи ва энергия таъминоти яхшиланиши ҳамда алмашув курсининг нисбатан барқарор шаклланиши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари март ойида пасайган бўлса-да, жорий инфляция кўрсаткичларидан юқори даражада қолмоқда.

2024 йилдаги энергия нархлари эркинлаштирилишининг бирламчи таъсири II чорак якунида тугаб, умумий инфляция учун пасайтирувчи таъсирга эга бўлади. Бундан ташқари, халқаро савдо шароитларининг ёмонлашиши глобал истеъмол нархлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши ва ташқи инфляцион босимларнинг кучайиши хавфини оширмоқда”, – дейилади регулятор хабарида.

Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига қадар умумий инфляция кўрсаткичи 7-8 фоизлик прогноз коридорининг юқори чегарасига яқин даражада шаклланиши кутилмоқда.

Биринчи чоракда ялпи истеъмол ва инвестицион фаолликнинг ошиши ҳисобига иқтисодий ўсиш 6,8 фоизгача тезлашди. Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг юқори ўсиши ҳамда кредитлаш суръатларининг тезлашиши ҳам ялпи талабни қўллаб-қувватламоқда.

Регулятор 2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланишини прогноз қиляпти. Бунда хусусий инвестициялар иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, товар ва хизматлар таклифининг ортишига хизмат қилади.

2025 йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюта курсларининг мустаҳкамланиши ҳамда сўм алмашув курсининг савдо ҳамкор давлатлар валюта курсларига нисбатан барқарорлиги фонида реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди доирасида шаклланмоқда.

Бундан ташқари, пул-кредит шароитлари жорий қатъийлик даражасининг сақлаб қолиниши келгусида кредитлаш ҳажми ўсишининг мўътадиллашуви ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этишини таъминлаб ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлиши кутиляпти.

Марказий банк юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Марказий банк томонидан ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли даражасигача пасайишига эришиш мақсадида пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъийлиги таъминланиши қўшимча қилинган.

Регулятор май ойида кутилаётган энергия нархлари эркинлаштирилишининг навбатдаги босқичи инфляция ва инфляцион кутилмаларга иккиламчи таъсирларидан келиб чиққан ҳолда пул-кредит шароитлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтмоқда.

Маълумот учун, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 12 июн кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, МБ бошқарувининг 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилинганди. Бу қарорга “инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида келинган.

Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?
Янгиликлар 10:15 · 26.04.2025
Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?
Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади
Янгиликлар 11:22 · 25.04.2025
Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади
Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ
Молия, Янгиликлар 10:10 · 25.04.2025
Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 15:35 · 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Googleʼни ким яратган: дунёни ўзгартирган компаниянинг муваффақият тарихи
Янгиликлар 11:30 · 24.04.2025
Googleʼни ким яратган: дунёни ўзгартирган компаниянинг муваффақият тарихи
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди
Янгиликлар 10:10 · 24.04.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди