
Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?
Мамлакат экспортининг 44 фоизини қимматбаҳо металлар ташкил этмоқда. Олтин экспорти ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 24,4 фоизга ўсди.

Январь март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,3 миллиард долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,37 миллиард доллар ёки 8,6 фоиз кўп. Бу Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Экспорт ҳажми 8,1 млрд долларга етди, яъни ўтган йилнинг биринчи чорагига (6,5 млрд доллар) нисбатан 24,4% ўсди. Йил бошидан буён импорт қисқаришда давом этмоқда — 9,2 млрд доллар (-2,3%). Натижада ташқи савдо айланмасининг салбий сальдоси (импортнинг экспортдан ортиб кетиши) 1,09 млрд долларгача қисқарди (2024 йилнинг январь март ойларида 2,9 млрд доллар, 2023 йилда 3,3 млрд долларни ташкил этган).
Йил бошидан бери олтин экспорти 3,57 млрд долларга етди, бу 2024 йилнинг шу даврига (2,66 млрд доллар) нисбатан қиймат жиҳатидан 34% кўп. Январда хорижга қимматбаҳо металлар етказиб берилмаган, февралда — 1,73 млрд доллар, мартда — 1,84 млрд доллар.
Олтиннинг мамлакат умумий экспортидаги улуши 40,9 фоиздан 44 фоизгача ошди. Унинг олтин-валюта захираларидаги физик ҳажми ҳам қисқарди, гарчи олтин заҳираларининг қиймати янги рекордларни ўрнатаётган котировкалар ўсиши фонида сезиларли даражада ошган бўлса ҳам.
Агар экспортдан олтинни олиб ташласак, ташқи савдо айланмаси атиги 3,5 фоизга ўсган.






