Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади
Ҳар бир инсон шикастланган пулларга дуч келган ва бундай пуллар билан тўловларни амалга ошириш мумкинми деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Қуйида шу ҳақида маълумот берамиз.

Марказий банк бошқарувининг 3029-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига кўра, банклар қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган купюраларни қабул қилишни рад эта олмайди:
- банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган;
- банкнота энининг (бўйининг) ¼ қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлган;
- ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари 1 сантиметр квадратдан ошмаган ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлари аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлган;
- банкноталарнинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва ҳимоя белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймайдиган майда доғлар, икки донадан ошмаган ёзувлар ва штамп изи бўлган (банкнота муомаладан чиқарилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно);
- диаметри 1 миллиметрдан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлган.
Банклар бундай купюраларни миллий валютага айирбошлашлаш, шу турдаги шикастланмаган купюраларга алмаштириш, майдалаш, йириклаш, конверсия операцияларини амалга ошириш учун қабул қилишлари шарт. Бунда уларни кейинчалик бошқа операциялар бўйича мижозларга бериш тақиқланади.
Қуйидаги ҳолларда банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:
- бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
- банкнота геометрик ўлчами 3 миллиметр ва ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
- банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
- банкноталар ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган бўлса;
- дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
- ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
- тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
- банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
- муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
- аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса.

Янгиликлар 10:15 · 26.04.2025
Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?

Янгиликлар 11:22 · 25.04.2025
Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

Янгиликлар 15:35 · 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

O‘zbekiston pasportining jahon reytingidagi o‘rni o‘zgardi
2024-yilning 9 oyida O‘zbekistondagi qaysi onlayn to‘lov tizimi eng yuqori daromadga erishdi?
O‘zbekistonda tug‘ilish va nikoh kamaydi
O‘zbekiston Elektron hukumat reytingida 6 pog‘onaga yuqoriladi
Қайси банклар электромобиллар учун автокредитлар ажратмоқда? — рўйхат
Таҳлил

Ўзбекистон уй-жой бозори: нархлар барқарорлашмоқда
Кўчмас мулк бозори ўз позициясини мустаҳкамламоқда — таҳлил
Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш нимага керак?
АҚШ ва Украина ўртасида нодир металлар тўғрисидаги битим имзоланмади
Ҳар ўнинчи дастурчи — «арвоҳ». Иш жойида амалий фойда келтирмайдиган дастурчилар баҳоланди