1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

13:48 · 16.06.2025

Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

12:30 · 16.06.2025

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади

10:55 · 16.06.2025

Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?

16:47 · 14.06.2025

Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди

10:38 · 14.06.2025

Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди

17:53 · 13.06.2025

15:52 · 13.06.2025

KFC: бренднинг яратилиш ва ривожланиш тарихи

10:26 · 13.06.2025

Рақобат қўмитаси Yandex UB’га нисбатан иш қўзғатди

17:46 · 12.06.2025

Octobank 13 июндан Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

15:45 · 12.06.2025

12:50 · 12.06.2025

Таксичилик қилувчилар фақат ўз вилояти ҳудудида фаолият юритиши кераклиги тасдиқланди

12:44 · 12.06.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

12:03 · 11.06.2025

Силикон водийси чақирмоқда: AlchemistX ва Silicon Valley Residency 2025’га қабул бошланди

11:00 · 11.06.2025

Ўзбекистонда миллий булутли платформа ҳамда сунъий интеллект модели яратилади

8:15 · 11.06.2025

Шоҳид Хон — 500 доллар билан «Америка орзуси»га эришган покистонлик миллиардер

12:49 · 10.06.2025

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда

11:38 · 10.06.2025

Қайси банклардан ипотека кредитини расмийлаштириш мумкин? (рўйхат)

10:05 · 10.06.2025

Аҳоли қарзини қайтара олмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиш хавотири бор — Марказий банк

2024 йилда аҳолининг умумий қарз юки, яъни ойлик даромадига нисбатан кредит миқдори ўртача 34 фоизни ташкил этди. Банкдан қарз олганларнинг кўпчилиги ойлигининг ярмини кредит тўлашга сарфламоқда.

Аҳоли қарзини қайтара олмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиш хавотири бор — Марказий банк
Фото: Марказий банк

Ўзбекистонда аҳоли қарзини қайтара олмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келишидан хавотир бор. Шу билан бирга, мамлакатда қатор молиявий хатарлар эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу ҳақда Марказий банк 2024 йил йилдаги Молиявий барқарорлик шарҳида маълумот берди.

Қарз юки хавотирлари

2024 йилда аҳолининг умумий қарз юки, яъни ойлик даромадига нисбатан кредит миқдори ўртача 34 фоизни ташкил этди. Банкдан қарз олганларнинг кўпчилиги ойлигининг ярмини кредит тўлашга сарфламоқда. Мазкур тоифадаги одамлар қарзлари умумий кредитларнинг 40 фоизига тенг. Бу жуда катта кўрсаткич.

Агар иқтисодиётда оғир вазият юз берса, масалан, нархлар ошиб, иш ҳақи пасайса ёки ишсизлик ортса, баъзи банклар катта молиявий йўқотишларга учраши мумкин. 2027 йилга келиб, тўртта йирик банкда хавфли ҳолат юзага келиш эҳтимоли бор. Уларнинг молиявий хавфсизлик даражаси (капитали) белгиланган минимал меъёрдан пастга тушиб кетиши мумкин. Бу банклар фаолияти учун хавфли ҳисобланади.

Ликвидлик ва омонатлар

Таҳлилга кўра, айни пайтда банкларда ликвидлик (капитал етарлилиги) бўйича хавф катта эмас. Яъни ҳозирча банкларда маблағ билан боғлиқ муаммо йўқ.

2025 йил якунигача тижорат банкларида етарлича пул ва ликвид активлар бўлиши кутилмоқда. Ҳатто баъзи банкларда салбий оқим (чиқим кўпайиши) кузатилса ҳам, захирадаги пуллар буни қоплаб бера олади.

Кўпчилик тижорат банкларида йирик мижозларга қарамлик хавфи мавжуд. Бунда асосий омонатлар бир нечта йирик мижозларга тегишли. Агар мазкур мижозлар ўз пулларини бирдан қайтариб олса, банклар молиявий муаммога дуч келиши мумкин.

Уй-жой ва автомобиль бозори

2024 йилда Ўзбекистондаги уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қиммат бўлди. Бу ҳам жиддий молиявий хатарлар юзага келтириши мумкин бўлган омиллардан. Бошқа томондан кўчмас мулк савдолари камайган ва банклар ипотека кредитларини олиш шартларини қаттиқлаштирган. Ипотека кредитлари қолдиғи бироз камайишига қарамай, унинг юқори даражаси сақланиб қоляпти.

Ўтган йилда автокредит бозоридаги вазият яхшиланган. Банклар автомобиль кредитларини беришда эҳтиёткорроқ бўлиб, аҳолининг транспорт соҳадаги қарз юкини камайтиришга эришган. Машина нархлари ҳам нисбатан барқарорлашган.

Микроқарзлар қайтарилмаётгани жиддий хавф

Ажратилган микроқарзлари (кичик миқдордаги кредитлар) таркибида муаммоли кредитлар улуши юқори банклар ҳам мавжуд. Уларда қайтарилмаётган кредитларни қоплашга захира етарли эмас. Мазкур ҳолат микроқарзлар бўйича кредит хавфини оширмоқда.

Мамлакатда микроқарз олувчиларнинг сони ҳам, умумий миқдори ҳам ўсишда давом этмоқда. Бу келажакда молиявий муаммолар хавфини кучайтиради.

Давлатлараро зиддиятлар зарари

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2024 йилда дунё иқтисодиётида беқарорлик ва ноаниқликлар давом этди. Давлатлар орасидаги геосиёсий зиддиятлар (урушлар, санкциялар, савдо низолари) янада кучайди. Низолар халқаро савдо, инвестициялар ва иқтисодий қарорларга салбий таъсир қилди.

Ҳозир ҳам дунёда иқтисодий ноаниқликлар юқорилигича қолмоқда. Урушлар, санкциялар, жорий этилган савдо тўсиқлари ва сиёсий беқарорлик глобал иқтисодий муҳитга босим ўтказмоқда. Бундай шароитда марказий банклар ва ҳукуматлар кескин қарорлар ўрнига камроқ сармоя қила бошлайди.

Айни пайтда халқаро савдо сиёсатига бўлган ишонч пасайган. Яъни дунё иқтисодиётидаги асосий муаммо — урушлардан ҳам кўра, давлатлар ўртасидаги иқтисодий зиддиятлар бўлиб қолмоқда.

Инфляция пасайсада хавотир кучли

2024 йил якунига келиб, глобал инфляция (дунё бўйича нарх-наво ўсиши) даражаси 4,9 фоизни ташкил этди. Бу 2023 йилга қараганда 1,1 фоизга паст дегани.

Халқаро валюта жамғармаси 2025 ва 2026 йилларда инфляция яна пасайишда давом этишини кутмоқда. Жумладан, 2025 йилда глобал инфляция даражаси 4,3 фоиз, 2026 йилда 3,6 фоизгача тушиши тахмин қилиняпти.

Бироқ хавотирлар ҳамон кучли. 2025 йил бошида дунёдаги сиёсий вазият ва иқтисодий бўлинишлар халқаро савдога салбий таъсир қила бошлади. Бу эса яна инфляция ўсишига олиб келиши мумкин. Агар нархлар қимматлашишда давом этса, марказий банклар фоиз ставкаларини юқори даражада сақлашига тўғри келади. Бундай ҳолат дунёда пул топиш ва кредит олишни янада қийинлаштиради.

Ўтган йили сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланди. Бу 2023 йилдагига (10 фоиз атрофида) қараганда 5,2 фоизга кам.

Ўзбекистон иқтисодиётига хавфлар

Марказий банк 2024 йилда ўтказган сўров натижасига кўра, қатор ҳодисалар мамлакат молия тизимига жиддий хавф туғдириши кутилмоқда. Сўровда қатнашганларнинг энг кўп қисми (53 фоизи) иқтисодиётга катта хавф сифатида ташқи геосиёсий хатарларни (уруш ва сиёсий беқарорликлар) кўрган.

Кейинги ўринда респондентлар (37 фоизи) инфляция (нархлар ўсиши) жуда тезлашишидан хавотири борлигини қайд этган. Шу билан бирга, қуйидаги жараёнлар юз бериши жиддий хатар экани кўрсатилган:

  • валюта курси кескин ўзгариши — 35 фоиз;
  • аҳоли қарз юки ортиши — 29 фоиз;
  • кредитлар қайтарилмаслик хавфи — 27 фоиз;
  • киберҳужумлар (интернет орқали қилинган иқтисодий таҳдидлар) — 24 фоиз.

Шу билан бирга, банкларда ликвидлик муаммоси, катта қарз олганлар қарзини тўлай олмаслиги (дефолт), иқтисодий пасайиш ва иқлим ўзгариши каби омиллар ҳам жиддий хатар сифатида баҳоланган.

Жами 56 фоиз респондент 1 йилгача муддатда тизимли хатарлар содир бўлиш эҳтимолини паст баҳолаган. Шу билан бирга, 61 фоиз иштирокчи келгуси 1–3 йил ичида тизимли хатарлар юз бериш эҳтимолини ўртача деган фикрда.

Иштирокчилардан 67 фоизида келаси уч йиллик Ўзбекистон молия тизимига ишончи ортган, 31 фоизи эса қисман ишонч билдирган. Умуман олганда, кўпчилик тез орада жиддий иқтисодий хавф бўлишига ишонмайди, лекин ўрта муддатда бунинг эҳтимоли бор деб ҳисоблайди.

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Янгиликлар 13:48 · 16.06.2025
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади
Янгиликлар 12:30 · 16.06.2025
Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади
Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади
Янгиликлар 10:55 · 16.06.2025
Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади
Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:47 · 14.06.2025
Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?
Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди
Янгиликлар 10:38 · 14.06.2025
Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди
Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди
Янгиликлар 17:53 · 13.06.2025
Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди