Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонлик тадбиркорлар иш вақтидан ташқари иш вақтининг йиллик чекловини бекор қилиш, 40 соатдан ортиқ ишланган вақт учун бир ярим баравар миқдорида иш ҳақи тўлашни таклиф қилмоқда. Банлик вазрилги бу бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева қонун лойиҳаси тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилганини қайд этди. Бизнес иш вақтидан ташқари иш вақтининг йиллик чекловини бекор қилиш, 40 соатдан ортиқ ишланган вақт учун бир ярим баравар миқдорида иш ҳақи тўлашни таклиф қилган.

Қонунчиликдаги чекловлар ходимларни ишга жалб қилишни чеклаб қўймоқда. Натижада, айрим корхоналар ходимларни ишдан ташқари вақтда норасмий равишда ишлатиб келаётгани аниқланмоқда. 2024 йилда 627 та бу каби ҳолатлар аниқланган.

Лойиҳа билан Меҳнат кодексининг 190-моддасида ходимлар учун иш вақтидан ташқари иш давомийлигига қўйилган йиллик 120 соатлик чекловни бекор қилиш белгиланмоқда. Кунлик чекловлар ўзгаришсиз қолади.

Шу билан бирга, кодекснинг 262-моддасига киритилаётган ўзгатиришлар билан иш вақтидан ташқари ишнинг бир кунда биринчи икки соати учун камида 1,5 баравар, икки соатдан ортиқ қисми учун 2 баравар миқдорида ҳақ тўланиши назарда тутилмоқда. Амалдаги тартибда икки баравар миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган.

Лойиҳани ишлаб чиқишда 68 та мамлакатнинг иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш бўйича тажрибаси ўрганилган. Турдибоева бу каби чеклов МДҲ давлатларининг айримларида, жумладан Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистонда сақланиб қолаётганини қайд этди. Франция, Италия, Швеция, Нидерландия ҳамда Бельгия каби ривожланаётган мамлакатларда эса ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш учун йиллик чеклов мавжуд эмас.

Бундан ташқари, бу мамлакатларда иш вақтидан ташқари иш учун икки баробар миқдорида ҳақ тўланмайди. Масалан, Германия, Нидерландия, Испания ҳамда Швеция каби давлатларда бу 1,25−1,5 бараварни ташкил этади.

Шунингдек, Бандлик вазири ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларида ҳам йиллик чекловлар назарда тутилмаганини, фақат кунлик ёки ҳафталик чеклов белгиланишини таъкидлади. Ташкилот вакиллари мазкур чеклов иш берувчиларни қийнашини қайд этган.

«Агар иш берувчи амалдаги тартиб асосида ходимини ҳар куни икки соатдан иш вақтидан ташқари ишга жалб қилса, 120 соатлик чеклов икки ярим ойда тугаб қолади. Натижада, компания ҳам, ходимлар ҳам бу ҳуқуқдан фойдалана олмайди», — деди Раъно Турдибоева.

Қонун лойиҳаси тегишли ташкилотлар билан келишилган, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилиги олинган. Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда